А.Навоий таваллудининг 580 йиллиги

Буюк мутафаккир, ғазал мулкининг султони, давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига

 БЕШ АСРКИМ НАЗМИЙ САРОЙНИ,  ТИТРАТАДИ ЗАНЖИРБАНД БИР ШЕР,

ТЕМУР ТИҒИ ЕТМАГАН ЖОЙНИ, ҚАЛАМ БИЛАН ОЛДИ АЛИШЕР...

НАВОИЙ АСАРЛАРИ МАЪНАВИЙ ҚУВВАТ  

ВА ЮКСАЛИШ МАНБАИ   

Агар бу зотни авлиё десак, у - авлиёларнинг авлиёси, мутафаккир десак - мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак -шоирларнинг султонидир. Инсон қалбининг қувончу қайғусини, эзгулик ва ҳаёт мазмунини Навоийдек теран ифода этган шоир жаҳон адабиёти тарихида камдан-кам топилади.

 Ислом Каримов.


Буюк ўзбек шоири, мутафаккир, давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер 1441 йилнинг 9 февралида Ҳиротда туғилди. Алишер Навоийнинг ота томондан бобоси Амир Темурнинг Умар Шайх исмли ўғли билан кўкалдош (эмикдош) бўлиб, кейинчалик Умар Шайх ва Шоҳрухнинг хизматида бўлган. Отаси ўиёсиддин Баҳодир эса Абулқосим Бобурнинг яқинларидан; мамлакатни идора этишда иштирок этган. Онаси Қобул амирзодаларидан Шайх Абусаид Чангнинг қизи. Алишер Навоийнинг болалиги  Шоҳрух ҳукмронлигининг сўнгги йилларига тўғри келган. У темурийзодалар, хусусан бўлажак подшоҳ Ҳусайн Бойқаро билан бирга тарбияланган. 4 ёшида мактабга бориб, тез савод чиқариб, туркий ва форсий тилдаги шеърларни ўқиб, ёд ола бошлаган. Ўзбек тили билан бир қаторда форсий тилни ҳам мукаммал эгаллаган.   

Шуни қувонч билан айтиш жоизки, Алишер Навоийнинг бой ва серқирра ижоди фақат ўзбек адабиётидагина эмас, балки жаҳон адабиётида ҳам салмоқли ўринга эга. Навоий лирик, эпик ва фалсафий асарлари билан XV аср адабиётида чуқур из қолдирди. Улуғ шоирнинг асарлари ҳаётлик давридаёқ Хитойдан тортиб Кичик Осиёгача етиб борди ва ҳозирда бутун дунё халқлари ҳам севиб ўқишмоқда.

"Хамса" достони Навоий ижодининг дурдонаси саналади. Ўзбек тилида "Хамса" -беш достон яратиш мақсади ёшлигидан бўлган. Бу мақсадини 1483-85 йилларда амалга оширди. Асар ўзбек адабиёти шуҳратини оламга ёйиб, жаҳон адабиётининг дурдоналаридан бирига айланди. Яна унинг "Тарихи мулуки Ажам", "Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер", "Рисолаи муаммо", "Мажолис ун- нафоис", "Муншаот", "Мезон ул-авзон", "Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад", "Насоим ул-муҳаббат",  "Девони Фоний", "Лисон ут-тайр", "Муҳокамат ул-луғатайн", "Маҳбуб ул-қулуб", "Назм ул-жавоҳир", "Тарихи анбиё ва ҳукамо", "Сирож ул-муслимин", "Арбаин" каби бебаҳо асарлари мавжуд.

Навоий ижодига назар ташласак,  шеъриятнинг 16 хил жанрида ижод қилганлигини билиб оламиз: ғазал, рубоий, туюқ,  фард, қитъа, мухаммас, мусаддас,  мўсаллам ва ҳоказо. Бу каби жанрларда ҳеч бир шоир Навоийдек ижод қилганлигини учратолмайсиз.

Улуғ бобомиз шеър ёзишда фақатгина ўзбек тили имкониятлари билан чегараланиб қолмаган, бошқа тиллардан ҳам унумли фойдаланган. Ўткир Ҳошимов бу борада қуйидагиларни қайд этади:

"Олимлар ҳисоблаб чиқишган. Пушкин ўз асарларида 21197 та бетакрор сўз ишлатган, Шекспир салкам 20 мингта, Сервантес мингтага яқин. Алишер Навоий эса 1 миллион 378 минг 660 та бетакрор сўз ишлатган. Боиси, буюк бобомиз фақат туркий эмас, форсий, арабий, урду, хитой, мўғул ва бошқа тиллардаги сўзлардан ҳам маҳорат билан фойдаланган".     Инсонни тавсифлашда Навоий бир ёқлама муболағага йўл қўймайди, у одамнинг ожиз томонлари борлигини ҳам тан олади. Аммо инсон ўз фазилатларини ҳимоя қила ва сақлай олса, унинг ҳаёт учун курашида фазилатлари устун чиқишига чуқур ишонч изҳор этади:

Бордир инсон зотида онча шараф, -

Ким, ямон ахлоқин этса бартараф.

Навоий нафақат шоир, таржимон, тилшунос олим, балки давлат арбоби сифатида ҳам  тарихда катта из қолдирган. Ана шунинг учун ҳам унинг кўп рубоийлари,  достонлари халқни қай йўсинда бахтли-саодатли қилмоқ мумкин, саволига жавоб тариқасида ёзилгандир. Алишер Навоий дунёни тушуниб ўтди. Шу боис, алғов-далғов замонларда ботинин хотиржам яшади. Зотан, Нозим Ҳикмат таъбири билан айтганда: "тушунмак - буюк хотиржамлик",- деганидир.

Навоий яшаган даврдан буён беш асрдан кўпроқ вақт ўтди. Мовароуннаҳр тупроғи не-не босқинларга, тожу тахт учун қонли курашларга саҳна бўлди. Аммо шоир ижодининг қиммати асло пасаймади. Ҳар авлод ундан ўзи учун нимадир топди. Навоий асарлари халқимиз учун маънавий қувват ва юксалиш манбаи бўлди.   



Мутафаккир шоирнинг ғазаллари ва 

"Навоий гулшани" АҚШда чоп этилди

Яқинда Алишер Навоий ғазаллари ва шоира Турсуной Содиқованинг "Навоий гулшани" рисоласи жамланган "Without You" ("Сенсиз") номли китоб АҚШдаги Аризона штатидаги "Жасмая Продуcтионс анд Публиcатионс" нашриётида чоп этилди.

Китобни шоир ва таржимон Аъзам Обид таржима қилиб, нашрга тайёрлади. Америкалик ижодкор эбигейл Бриттон муҳаррирлик қилди.

"Without You" Навоийнинг 14 та жуда чиройли ғазали ҳамда Турсуной Содиқованинг қатор бошқа ғазалларга шарҳларини ўз ичига олади. Ажойиб рассомларимиз Шавкат Музаффар ва Ҳусан Содиқов ғоят гўзал ишлари билан китобни безаш ор-қали ушбу лойиҳада иштирок этди.

- Биз Навоийни нафақат инглиз дунёсига, балки ер юзининг миллионлаб бош-қа халқларига ҳам таништиришимиз керак. Афсуски, бу борада жуда кам иш қилганмиз. Истагим шуки, Алишер Навоий номини кўтариб юрган ва бошқа барча масъул муассасалар, катта-кичик даргоҳлар ижоддан тўхтамасин ва жиддийроқ халқаро лойиҳалар билан ҳам шуғуллансин,- дея таъкидлади Аъзам Обид.


БАДОЙИЪ УЛ-БИДОЯ"ДАН

Гар ошиқ эсанг, зебу такаллуфни унут, 

Яхшию ямон ишда тахаллуфни унут, 

Ўтган гар эрур ямон, таассуфни унут, 

Келган гар эрур яхши, тасарруфни унут.

*  *  *

Эй ишқ, анинг кўйида тавфи ҳарам эт, 

Бизни доғи ул тавфға бошла, карам эт, 

Бир доира кўйи теграсида рақам эт, 

Гар чиқса аёғим, рақамингдан қалам эт.

*  *  *

Ёшимға бағир қони чу эрди монанд, 

Кўз асради ёшдек бўлуб андин хурсанд. 

Турмади кўзумда еткач ул сарви баланд, 

Бўлмас киши фарзанди кишига фарзанд.

*  *  *

Кўзум учадур, магарки ёрим келадур, 

Эс ҳар дам озар, магар нигорим келадур. 

Ё бодияйи фироқ сайрида қилиб 

Оз марҳала қатъ шаҳсуворим келадур.


"ҒАРОЙИБ УС-СИҒАР"ДАН


Ўлсам ясаманг мунда мазоримни менинг, 

Юклаб элитинг жисми фигоримни менинг. 

Ўтру чиқариб аҳли диёримни менинг, 

Кўйида қўюнг тани низоримни менинг.

*  *  *

Эй улки, замона аҳлидин айрилдинг, 

Ишқ аҳли тариқи хўб эканни билдинг. 

Хуш қилдинг, алар тавринию қотилдинг, 

Раҳмат санга, яхши айладинг, хуш қилдинг.

*  *  *

Садбарг, бинафша, йўқса наргис, ё гул, 

Ичмак бўлмас булар ҳавоси била мул. 

То ҳажр елидин ўлди ошуфта димоғ, 

Юз нохуна кўз ичраву юз пора кўнгул.

*  *  *

ўурбатқа тушуб заифу бемор ўлдум, 

Дарду ғаму меҳнат илгида зор ўлдум. 

Сартосар ажал тошидин афгор ўлдум, 

Сенсиз не балоларға гирифтор ўлдум.