ОНАЛАР ДАРДИ

Ҳаёт синамасин, оналарни ҳеч,
Фарзандин доғида куйдирмасин бад.
Қадрини билайлик, бўлмасидан кеч,
Дунёда бор бўлсин, оналар абад.
Йиллар синовига чидаган улдир,
Кўзларида кулгу, юраги кулдир.
Бир раҳмат айтмаган мендирман, она,
Ҳамиша бор бўлинг, бу кенг жаҳона.
Ҳаёт аччиқ, ҳаётдир абад,
Онани йиғлатма, йиғлатма фақат.
Дардлари осмондек, қаватдир, қават,
Дунёда бор бўлсин, оналар абад.
Жаҳон урушлари бўлган, қалбида,
Боласини кутиб, кўзлари тўртдир.
Дунё оналарин дардидир, тинчлик,
Ҳар неда паҳлавон, бу дардда мўртдир.
Нигина ИРИСОВА,
50-мактаб Ўқувчиси.