ШУКРОНА

Тонгни қарши олдим  шукур, шукрона даркор,
Тўрт мучам бут яна айтай шукрона бир бор.
Оллоҳ берди тўрт ўғлонни тўрт устуним бор,
Набиралар кўрдим яна шукрона такрор.
Мунисгина онажоним дуолари бор,
Азиз  Ватан тупроғига шукрона даркор.
Шукур қилай шу юртимнинг неъматларига,
Оллоҳ берган озми-кўпми ризқ-у рўзига. 
Саҳар туриб жойнамозга дуолар қилай,
Юртим учун, тинчлик учун шукрона қилай.
Нодира ҲАЙИТОВА,
Янгикент қишлоғи.