Ўзбекистон ҳарбий қудрат жиҳатдан Марказий Осиёда биринчи

Ҳарбий қудрат бўйича жаҳон рейтингида Ўзбекистон 138 та давлат орасида 52-ўринни эгаллади.

Бу ҳақда Global Firepower хабар бермоқдаРейтингда биринчи ўринни - АҚШ, иккинчи ўринни - Россия, учинчи ўринни - Хитой эгаллаган.

Биринчи кучли ўнликка, шунингдек, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Франция, Буюк Британия, Миср ва Бразилия кирган.

Марказий Осиё давлатларининг  рейтингдаги жойлашув ўрни қуйидагича: Қозоғистон - 63 ўрин, Туркманистон - 77 ўрин, Афғонистон - 78 ўрин, Тожикистон - 94 ва Қирғизистон - 98 ўринларни эгаллаган.