Пичоқчида “Joy academy” ўқув маркази очилди

Бугун туманимиз ёшлари учун яна бир қулайлик яратилди. Туманимизнинг “Пичоқчи” маҳалласида ака-ука Шодиёрхон ва Шоҳруххон Абдувоитовлар томонидан ташкил этилган “Joy academy” бренди остида “Ўқув маркази”нинг очилиш маросими ўтказилди.

  Тадбирда туман ҳокими Ф.Абилов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши фаоллари, маҳалла ёшлари ва фаоллари иштирок этишди. Йиғилганлар мазкур ўқув марказида ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.
  Мазкур ўқув марказида Олий ўқув юртларига кириш ва чет тилларни ўрганиш истагида бўлган ёшларга малакали мутахассислар томонидан ўндан ортиқ фанлардан машғулотлар олиб борилиши йўлга қўйилмоқда.  Очилиш тадбиридан сўнг ушбу “Ўқув маркази”да "Ҳоким ва ёшлар учрашуви" ўтказилди. Учрашувда пичоқчилик ёшлар туман ҳокимига ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдиришди. Жумладан,  маҳалла ёшлари томонидан Ўқув марказни янада ривожланиши учун Интернет кабелини тортиб келиш, маҳаллада спортга қизиқиши баланд ёшларга спорт тўгаракларини тизимли ташкил этиш, тарихий билимларни ошириш мақсадида тарихий жойларга саёҳатни амалга ошириш каби таклифлар билдирилди. Туман ҳокими Ф.Абилов ушбу таклифларни албатта инобатга олишини ҳамда амалга оширилиши юзасида ўз ёрдамини аямаслигини билдирди.
       Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати