“ЭНГ НАМУНАЛИ ТАЯНЧ ПУНКТИ” КЎРИК-ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 6 январь куни туман ҳокимлигининг мажлислар залида “Энг намунали таянч пункти”  кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокимлиги мутасаддилари, маҳалла фуқаролар йиғинлари  фаоллари ҳамда участка инспекторлари иштирок этишди.
Кўрик-танлов ҳайъатининг якуний хулосаларига кўра 288-сонли таянч пункти профилактика инспектори, катта лейтенант А.Қудратов кўрик-танлов ғолиби деб топилиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Шунингдек, 285-сонли таянч пункти  2-ўрин, 270-сонли таянч пункти 3-ўринга лойиқ деб топилди. Туман ҳокимлиги томонидан танловда фахрли ўринларни эгаллаган ушбу таянч пунктларининг профилактика инспекторларига қиммат-баҳо эсдалик совғалари топширилди.