ТЎЙ-МАЪРАКА, МАРОСИМЛАР ТАРТИБГА СОЛИНАДИ

Жорий йилнинг 6 январь куни туман ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрь № 2736-III-сонли «Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қўшма қарори ижросини таъминлаш масаласи вилоят ҳокими Э.Турдимов раҳбарлигида видеоселектор тарзида муҳокама этилди.Жорий йилнинг 6 январь куни туман ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрь № 2736-III-сонли «Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қўшма қарори ижросини таъминлаш масаласи вилоят ҳокими Э.Турдимов раҳбарлигида видеоселектор тарзида муҳокама этилди.
Вилоят ҳокими Э.Турдимов раҳбарлигида видеоселектор тарзида ўтган анжуманда тўпланганларга янги йилнинг илк кунларида Самарқанд шаҳри ва туманида бўлиб ўтган тўйлар, машина кортежларининг ноқонуний ҳаракатлари, раққосаларнинг, тўй соҳибаларининг хурмача қилиқлари акс этган видеороликлар қўйиб берилди. Кейин қўшма қарор талаблари тушунтириб берилди.
Ушбу йиғилишдан сўнг туман ҳокими Ф.Абилов мазкур масала юзасидан тумандаги сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, профилактика инспекторлари, тадбиркорлар, базмгоҳлар мутасаддилари, ташкилот раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди.
Қарор ижросини таъминлаш борасида сектор раҳбарлари, МФЙ раислари, базмгоҳлар мутасаддилари фикрлари тингланди ҳамда тўйлар, маъракаларни ихчамлаштириш борасида тегишли топшириқлар берилди. Шунингдек, йиғилишда қарор ижросини таъминлаш  юзасидан қўшимча йўриқномалар ишлаб чиқилиши, ҳужжатлар тайёрланиши борасида ҳам келишиб олинди.
Ўз мухбиримиз.