ДОЛЗАРБ МАСАЛА МУҲОКАМАДА

2019 йил 14 сентябрда Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Олий Мажлис Сенатининг  “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарори  2020 йил 1 январдан кучга кирди. Ушбу қарорни ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокими Э.Турдимов иштирокида ўтказилган ведеоселектр йиғилишида ҳамда туман ҳокимлиги томонидан тўй-ҳашам, маърака ва маросимларни ўтказилишини тартибга солиш юзасидан берилган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. 
Шу муносабат билан туманимизнинг барча маҳаллаларида қарор ижросини таъминлаш чора-тадбирлари олиб борилмоқда. Жумладан, шу йилнинг 7 январь куни Пичоқчи маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла оқсоқоллари, имом хатиблар, маҳалла комиссия аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда тўй, маърака ва маросимларни ўтказилишини тартибга солиш, аҳоли билан мазкур қарор юзасидан тушунтириш ишларини олиб бориш масалалари муҳокама этилди.