“УХЛАЁТГАН” СВЕТОФОРЛАР

“Ухлаётган” светофорлар қаерда эканлигини биласизми? Кўпчилик дарҳол бу саволга: “Қаерда бўларди, Лойишнинг марказидаги «Зарафшон» кўчаси билан Амир Темур номли кўчанинг чорраҳасидаги светофорда”, деб жавоб бериши аниқ. Тахминан бир неча ойдан бери ишламаётган светофорлар туфайли транспорт воситаларининг қатнови маълум даражада тирбандликка сабаб бўлмоқда. Энг ачинарлиси, 45-мактаб томонга бораётган ўқувчиларнинг хавфсизлигига ҳам маълум даражада хавотирли ҳолатларни келтириб чиқармоқда. Орадан шунча вақт ўтибдики, бу светофорларни ишлатиб қўйиш мутасадди ташкилотларни ташвишга солмаяпти. Айнан ушбу чорраҳадаги светофорнинг ишламаслиги оқибатида нохуш ҳолатлар содир бўлмаслигига ким кафолат беради?
“Уйқуда”ги светофорларни уйғотадиган бирорта мард туманда топилмасмикан? Бу саволга ким жавоб бераркин-а?
Кенжа Ботир.