БОЗОРНИНГ ЭГАСИ БОРМИ?

Лойишнинг “Деҳқон бозори”да бўлганмисиз? Бўлган бўлсангиз ёмғирдан кейин тўпланиб қолган сув ва лойдан кечиб, мутасаддиларни сўкиб, қарғаб кетаётган инсонларнинг сўзларига қулоқ тутганмисиз?
Афсуслар бўлсинким, бозор раҳбарлари бу ердаги ачинарли аҳволни яхшилаш, харидорларга етарли шароит яратиш ҳақида умуман ўйлаб кўришмаяпти. Уларга нима, савдо қилаётганлар чек пулини берса бўлди, бошқаси билан нима ишлари бор. Биров мушукни пишт демагандан кейин ортиқча ташвиш ва харажатга не ҳожат. Юзимнинг қаттиғи, жонимнинг ҳузури дейишадику.
Лойиш деҳқон бозоридаги бундай ачинарли манзараларга мутасадди ташкилотлар ҳам бир эътибор беришса элнинг дуосини олишган бўлишарди. Нима дедингиз?
ЖЎШҚИН.