“Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!”

11 январь куни эрта тонгдан «Ватанпарварлик ойлиги» доирасида  Оқдарё тумани марказий кўчасининг истироҳат боғи қаршисида ҳарбий парад ташкил этилди. Ушбу кўргазмали тадбирда Самарқанд вилоят Миллий гвардияси ва Марказий ҳарбий округ қўшинлари ўзлариниг ҳарбий техникалари билан иштирок этишди.   Байрам тадбирида туман ҳокими Феруз Абилов иштирок этиб, йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги самимий муборакбод этди.  Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида ўтказилган кўргазмада ҳарбийларимиз жанговар чиқишлари билан Ватанимиз ҳарбий қудратини намойиш этиб, томошага келган туманимиз аҳлини беҳад мамнун этишди. Шунингдек, ҳарбийларимиз жанговар қуроллар, уларнинг қандай ишлатилиши ҳақида қизиқувчан ёшларимизнинг саволларига батафсил маълумотлар беришди. Йиғилган ёшларнинг кўзларида ҳарбий йигитларга ҳавас, ватан ҳимояси, юрт тинчлиги ва осойишталигига бўлган ишончни кўришимиз мумкин. Уларнинг кўпчилиги келажакда ватан ҳимояси учун бел боғлашни ният қилдилар.