НАМУНАЛИ ТЎЙ БЎЛДИ


Яқинда туман ҳокими Ф.Н.Абилов ташаббуси билан Лойиш шаҳарчасидаги “Бек” базмгоҳида туманимиздаги уч нафар келин-куёвларнинг никоҳ ва йигирма етти нафар жажжи болажонларнинг хатна тўйлари бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.З.Алимова иштирок этиб янги оила остонасига қадам қўяётган келин-куёвларга: “Бозоржой” маҳалласидан Саидов Жамолиддин, Қиличева Ирода, “Галаравот” маҳалласидан Турдиқулов Отабек, Шарипова Шарофат ва Мардиев Абдулло, Ўроқова Мунисаларга никоҳ гувоҳномаларини топшириб, уларга оилавий бахт тилади. 
Ёш келин-куёвларга туман ҳокими томонидан тўёна сифатида телевизор, уй ва ошхона жиҳозлари, маиший техника буюмлари совға қилинди, уларнинг номига омонат дафтарчаси очилиб, ҳисобларига маблағ туширилди. Шундан сўнг туман ҳокими ва ҳомий ташкилотлар томонидан хатна тўйи бўлаётган жажжи болажонларга тўй чопончалари кийдирилди ҳамда совға-саломлар улашилди. Таниқли санъаткорларнинг куй-қўшиқлари тўй ишти-рокчиларининг қалбига завқ-шавқ бағишлади. Тўйда иштирок этганлар юзида замонага шукроналик ҳисси барқ урди.
Тўй болаларнинг ота-оналари тадбирни ташкил этган туман раҳбарига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Ўз мухбиримиз.
Суратларда: тадбирдан лавҳалар