ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ “ГЕОГРАФИК ОБЪЕКТЛАРНИНГ НОМЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУНИГА МУВОФИҚ ОҚДАРЁ ТУМАНИДАГИ МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНЛАРИДА МАВЖУД КЎЧАЛАР ҲАМДА ЯНГИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАН КЎЧАЛАРГА НОМ БЕРИШ ТЎҒРИСИДА

Тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг таклифларини кўриб чиқиб, Оқдарё туман Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корҳонасининг 2019 йил 16 декабрдаги №546-сонли хатини инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектларининг номлари тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддасига асосан халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши 

            

ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектларининг номлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлар ҳудудларида жойлашган кўчаларга ҳамда Лойиш, Даҳбед шаҳарчаларидаги янги кўчаларга ном бериш юзасидан таклифлари қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектларининг номлари тўғрисида”ги Қонуни талабларига биноан тумандаги қишлоқларда мавжуд кўчалар ҳамда Лойиш, Даҳбед шаҳарчаларидаги янги кўчаларни номлаш таклифи иловага мувофиқ маъқуллансин.

3. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари (У.Бошмонов) бир ой муддат ичида 654 та кўчага ном берилиши муносабати билан амалга оширилиши лозим бўлган барча (географик ном кўрсаткичларини алмаштириш, фуқаролар паспортларига, муассаса ва ташкилотларнинг муҳр ва штамплари ҳамда иш қоғозларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ва бошқалар) ишларнинг сифатли бажарилишини таъ-минлаш чораларини кўрсин.

4. Туман Кенгашининг ушбу қарори маҳаллий матбуотда эълон қилинсин. 

5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси зиммасига юклатилсин.


Туман Кенгаши 

раиси                           Ф.Абилов


2020 йил 20 феврал.