ЛОЙИШНИ ТОЗА ВА ОЗОДА САҚЛАЙЛИК


Дунё миқёсида тарқалиб улгурган коронавирус туфайли маълум чекловлар жорий этилди. Бу касалликка чалинмаслик учун, энг аввало, ҳар бир киши тозаликка жиддий эътибор қаратиши, ўзлари яшаётган жойларни озода тутишлари керак.

Хуш, бу борада Лойишда аҳвол қандай? Афсуски, бу саволга ижобий жавоб бериш мушкул. Негаки, марказий Амир Темур кўчасида кенг миқёсидаги таъмирлаш ишларининг амалга оширилаётганлиги туфайли атрофга чанг-тузон тарқалмоқда. Шундай бир шароитда кўча ёқасида жойлашган ошхоналарда фаолият кўрсатаётган ошпазлар томонидан озодаликка эътибор сусайтириб юборилган. Ошхоналарнинг ва дўконларнинг эгалари ўз ҳудудларини тоза ва озода  тутишга  панжа орасидан қарашмоқда. Қачонгача бу мутасаддиларга ўзинг ишлаб турган жойни тоза тут, чиқиндини ол дея топшириқ бериш мумкин. Бунинг учун жуда катта ақл керак эмас-ку. Кўча ёқасидаги  латокларда чиқиндиларнинг уюлиб ётганлигига нима дейсиз? Наҳотки, шу ерда фаолият кўрсатаётган дўкондонлар ёки бошқа касб эгалари Лойишдаги бундай манзарага лоқайд қарашса. Назорат қилувчи органларнинг фаолияти бугуннинг талабига жавоб берармикин?

Кенжа БОТИР.

Суратларда: Лойишдаги ачинарли манзаралар акс эттирилган.