КИМ НАЗОРАТ ҚИЛАДИ?

Айни пайтда Лойишнинг марказий Амир Темур кўчасида кенг миқёсдаги таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Бутун дунёда коронавирусга қарши кураш бошланиб, озодалик ва тозаликка жиддий эътибор берилаётган бир пайтда таъмирланаётган бу кўчанинг ёқасида жойлашган ошхоналарнинг мутасаддилари чанг остида кабоб пишириб мижозларга ҳеч иккиланмасдан хизмат қилаётганликларига нима дейсиз? Бу ачинарли аҳволга чек қўядиган, тартибга чақирадиган, назорат қиладиган ташкилот борми? Ёки одамлар антисанитария ҳолатида сақланиб пиширилган кабобни истеъмол қилиб касалланаверадими? Бу саволга ким жавоб беради?