Саховатли бўлайлик!



     Бугунги кунда “коронавирус” деган бало бутун дунёни қўрқувга солмоқда. Афсуски, бу бизнинг юртимизни ҳам четлаб ўтмади. Бундай вазиятда барчамиз ваҳимага тушмай ҳамжиҳатликда, вазминлик билан, ўйлаб иш тутсак ҳеч қандай касаллик енга олмайди. Бундан ваҳимага тушган баъзи ҳамюртларимиз қорин ғамида дўконлар ва бозорларга югуриб, навбат талашиб ҳатто жанжаллар ҳам бўлаётганининг гувоҳи бўляпмиз. Лекин аксарият юртдошларимиз вазиятдан тўғри хулоса чиқариб саховатли ишлар қилишдан, халқимизни бирдамликка чорлашдан чарчашмаяпти. Хусусан, туманимизнинг  Тараққиёт МФЙда қилинган эзгу ишлар фикримиз далилидир. Жорий йилнинг 18-март куни маҳалла ҳудудида жойлашган Найманча қишлоғи оқсоқоли Мамажон бобо, ҳомий Жабборов Умид, фаоллардан Хўжаёров Фурқат, Хатамов Акрам, Ашуров Шуҳрат, Чоржуй қишлоғи оқсоқоллари Жумаев Мехрож ва Ҳайдаров Шокир ҳамда туманимизининг 29-Тараққиёт округидан сайланган депутат Сулайманов Нусратжонлар бошчилигида маҳалла ҳудудида жойлашган 41-мактаб теварагидаги ерлар чиқиндидан тозаланди, йўллари текисланди. Маҳаллада жойлашган Қурбонобод қабристонининг кириш қисми атрофидаги нотекис ерлар текистланиб, ён тарафидан автомашиналар учун турар жой тайёрланди. Ушбу жамоат жойларидан халқ фойдаланади ва улар халқ дуосини олишди.

           Қадрли юртдошлар! Келинг, биз ҳам юртбошимиз бошчилигида “коронавирус”га қарши курашишда олиб борилаётган чора-тадбирларига биргаликда ҳамжиҳат бўлиб ҳаракат қилсак, албатта, барчасини енгамиз. Барчамиз эзгу аммалларимизни кўпайтирайлик, саховатли бўлайлик!



Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашидаги 

OzLiDeP депутатлик гуруҳининг ижрочи котиби-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик 

палатаси депутатининг ёрдамчиси:                                                        Д.Примов