КОРОНАВИРУС БЕЛГИЛАРИНИ ГРИПП ВА ШАМОЛЛАШДАН ҚАНДАЙ ФАРҚЛАШ МУМКИН?

Германиянинг Деутсче Wелле нашри ЖССТ, СЗ ҳамда тадқиқот ва касалликларни профилактика қилиш маркази (АҚШ)нинг маълумотларидан фойдаланган ҳолда, коронавирусни грипп ва шамоллашдан қандай фарқлаш ҳақида инфографика тузиб чиқди.

Унда коронавируснинг тез-тез кўзга ташланувчи белгилари этиб, тана ҳароратининг ошиши, қуруқ йўтал кўрсатилган. Коронавирусга чалинган одамда шамоллашдаги каби аксириш умуман кузатилмаслиги, тумов ва томоқ оғриғи каби белгилар эса камдан кам бўлиши қайд этилган.

Касаллик профилактикаси:

1. Вируснинг юқтириб олишнинг энг кенг тарқалган тури — инсонларга тегиниш, шу сабабли қўлни тез-тез ювиб туриш керак. Вирус қўлингизда 5-10 дақиқа яшай олиши мумкин, бироқ шу қисқа муддат ичида ҳар нарса бўлиши мумкин (сиз кўзингизни ишқалашингиз, бурнингизга тегинишингиз мумкин).

2. Микробни йўқотиш ёки унинг таъсирини камайтириш мақсадида қўлни тез-тез ювиб туриш билан бирга, у ҳали оғиз бўшлиғида бўлса ўпкага ўтишининг олдини олиш учун сиз томоқни Бетадин билан ғарғара ҳам қилишингиз мумкин. 

Жуда эҳтиёт бўлинг ва кўпроқ қайнатилган сув ичинг.

Янги НCП коронавируси юқтирилганлик белгисини узоқ вақт намоён этмаслиги мумкин. Унда одам касаллик юқтирганини қаердан билса бўлади?

Сўнгги маълумотларга кўра, COVID-19 аломатлари яққол намоён бўла бошлагунга қадар вируснинг инкубация (яширин) даври 28 кунгача чўзилиши мумкин.

Бу вақтга келиб тана ҳарорати оша бошлаган ва йўтал тутган инсон шифохонага тушач, унинг ўпкасида 50 фоизлик фиброз аниқланади ва бу энди жуда кеч бўлганини англатади!

Тайванлик экспертлар барчамиз ҳар эрталаб қилишимиз мумкин бўлган синовни тавсия этишмоқда.

Чуқур нафас олиб, нафасни 10 сониядан узоқроқ вақт чиқармай туринг.

Агар сиз бу ишни йўталмасдан, қийналмасдан муваффақиятли якунлай олсангиз ўпкангизда фиброз йўқлигини билдиради, бу эса инфекцияга йўлиқмаганингиз нишонаси.

Вазият оғирлашганда бу ишни эрталаб тоза ҳавода ҳар куни такрорланг!

COVID-19 ни даволаётган япон врачларидан жиддий маслаҳатлар. 

Оғзи ва томоғи қуруқ эмас ҳўл бўлишини ҳар бир инсон текшириб туриши керак. Ҳар 15 сонияда кам-камдан сув ичиб туринг.

Нега?         

Агар вирус оғзингизга кирган бўлса ҳам ичимлик суви ва бошқа ичимликлар уни қизилўнгач орқали ошқозонга ювиб туширади. Ошқозондаги кислоталар вирусни осонгина маҳв этади. 

Агар сиз сувни мунтазам равишда ичиб турмасангиз… вирус нафас йўлларингизга тушиб, ўпкага ўтиши мумкин. Бу эса жуда хавфли.

Илтимос, оилангиздагилар ва дўстларингизга жўнатинг ва бўлишинг. Барча ҳақида қайғуринг ва дунё коронавирусдан тезроқ халос бўлсин. 

Доимо соғ-саломат бўлинг!