ПРОФЕССОР ТЎҒРИ ЙЎЛНИ КЎРСАТДИ

“Зарафшон” газетасининг 2020 йил 3 март сонида СамДУ профессори Зиёдулла Муқимовнинг “Супер контракт” таълим сифатини оширишига кафолат берадими?” сарлавҳали кўпчиликни мулоҳазага, мушоҳадага чорловчи таҳлилий мақоласи эълон қилинди. Домла мақолада супер контракт билан олий ўқув юртига  кираётган талабаларга қандай талаблар қўйилишини, бизга олий маълумотли саводсиз дипломли мутахассислар эмас, балки билимли ва илмли, дунёқараши кенг бўлган ёшлар лозимлигини таъкидлайди. Профессор домла айни долзарб масалани кўтариб чиққан. Бу масала билан тегишли мутасадди ташкилотлар жиддий шуғулланишлари лозим. Чунки келажагимиз билимли ва  илмли ёшлар қўлида эканлигини унутмаслигимиз керак.

Йўлчи МУҲАММАДИЕВ.