ПРОФИЛАКТИК ЧОРА-ТАДБИРЛАР

Айни кунларда коронавирус инфекцияси инсон саломатлигига хавф солаётган бир пайтда туман СЭО маркази, туман СЭОМ дезинфекция бўлими ва хўжалик ҳисобидаги дезинфекция бўлими ходимлари томонидан белгиланган жадвал асосида профилактик чора-тадбирлар амалга оширилиб борилмоқда. Бир неча кун давомида  Оқдарё деҳқон бозори ва буюм бозорида, туман ҳокимлиги биноси, Микрокредит банки, Агробанк, Халқ банки биноларида, “Afrasiab jeans textile” корхонаси ва 5 та автобусларини ҳамда туман марказидаги 15 та хусусий йўловчи ташиш автомашиналари, 17 та аҳоли хонадонларида, 4 та савдо дўконларида, МТБга қарашли 10 та МТТ ларда профилактик дезинфекция ишлари ўтказилмоқда. 

Шунингдек, СЭО маркази ходимлари туман ҳокимининг фармойишига асосан ҚОП, ҚВП ва МФЙлар кесимида бириктирилиб, 128 та аҳоли хонадонларида ўрганиш тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришмоқда.

Туманимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида жамоат жойлари ҳамда жамоат транспортлари ҳам дезинфекциядан ўтказилмоқда. Айни пайтда қишлоқ аҳолисини туман марказига элтувчи ҳамда вилоят марказига қатновчи барча йўловчи ташиш автоуловлари махсус воситалар орқали инфекцияга қарши тозаланяпти.

  Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.