БОЗОРЛАР ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА


Карантин вақтида нархларни асоссиз оширилишига қарши туман ҳокимлиги ва тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида мунтазам равишда таъсирчан чоралар кўриляпти. Лойиш деҳқон бозорида ҳар куни мониторинг тадбирлари олиб борилиши натижасида бозорда нарх-наво барқарорлиги бир меъёрда сақланиб турибди. Айни вақтда ун, картошка маҳсулотларига бўлган талабнинг ортиб бораётганлигини ҳисобга олиб, 24 мартдан бошлаб ушбу маҳсулотларни кўп миқдорда бозорга олиб келиш чоралари кўрилмоқда.