ФАВҚУЛОДДА ҲОЛАТЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛАЙЛИК

Вилоят ҳокими - Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2020 йил 12 март кунидаги 01-16/3-сон  “Оқдарё тумани Истиқлол маҳалласи “Жин” қишлоғида Фавқулодда вазиятларда уларни олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими куч ва воситаларни жалб этган ҳолда махсус-тактик ўқув машқларини  ўтказиш тўғрисида”ги буйруғига асосан  2020 йил 13- 14 март кунлари тумандаги “Жин” қишлоғида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Ушбу тадбирни ўтказилишидан асосий мақсад шуки, ҳудудларда юзага келиши мумкин бўлган табиий ва техноген фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларни содир бўлганда оқибатларини бартараф этишда фавқулодда вазиятлар давлат тизимининг куч ва воситаларини, ҳаракатларини амалда текшириш ҳамда ўқув машқидан самарали фойдаланган ҳолда қишлоқ ҳудудидаги ички лой кўчаларга шағал ётқизиш ишларини янада жадаллаштиришдир.

Ўқув машқи давомида Қорадарё қирғоқ-ларидан шағал олиб келиниб, қишлоқнинг 3,5 километр узунликдаги ички лой кўчалари қум, шағал билан қопланди. Қишлоқ аҳли кўчаларига шағал ётқизилиб, ободонлаштирилаётганлиги-дан бениҳоя мамнун бўлишди.

Н.САЙДАНОВ,

       туман ФВБ ФВДТ ва 

ФМ бўлинмаси бошлиғи, лейтенант.