БЕМОРЛАРГА КИМ ЁРДАМ БЕРАДИ?


Шу кунларда Тошкентдаги муҳташам залларда машҳур хонандаларимизнинг концерт программалари намойиш этилмоқда. Кириш паттаси камида фалон пул туради. Шундай бўлсада одамлар кираяпти. Пули борда. Менга таниш бўлган биродарларимиз ҳам патент ёллаб чўнтакларига бир миллион солиб пойтахтга кетишди. Ўша концерт залида тўрт мингдан кам томашабин бўлмайди.  Ҳисобланг, тўрт мингни ўртача 150 га кўпайтирсак қанча бўлади? Демак, бир кунда концертга тушган томошабиндан юқорида сиз ҳисоблаган сўмма келиб  чиқади.  Тўғри концертдан тушган пулнинг барчаси хонандага берилмайди. Харажатлари кўп. Буни биз ҳам биламиз.

Аммо мени ўйлантираётган бошқа масала бор. Ҳар куни телеэкранларда  қамбағалликдан, бетобликдан азоб чекаётган, пулга муҳтож инсонларнинг халқдан йиғлаб пул сўраётганлигини бу машҳур хонандаларимиз кўришмасмикин? Ёки кўришганда ҳам шахсий сейфларида чанг босиб ётган долларининг озроғини ана шу азоб чекаётган ёш болалар, қизлар ва инсонларга беришга кўзи қиймасмикин деб ўйлаб қоламан.

Очиғи камбағалчилик, муҳтожлик барча замонларда ҳам фожиа бўлиб келган. Ахир муҳтожларга хон замонларида ҳам инсофли бойлар мурувват кўрсатиб келганку. Ҳозир пойтахтимизда Ўзбекистон халқ артистлари деган гуруҳ фаолият кўрсатаяпти. Бунга халқ артисти Фарруҳ Зокиров раҳбарлик қилиб келаяпти. Фарруҳ акамиз халқ артистларини тўплаб келинглар, муҳтож беморларнинг операция пулига ёрдам  қилайлик деб ташаббус билан чиқса, буни  халқ артистлари қўллаб-қувватлашса керак. Ахир бу гуруҳда  Ғуломжон Ёқубов, Муножат Йўлчиева, Матлуба Дадабоева, Зулайҳо Бойхонова сингари фидойи  инсонлар жамланганку. Халқ артистларимиз бу борада бошқа соҳадаги юртдошларимизга намуна  бўлишади деган умиддамиз.