“PICHOQCHI DRY FRUITS” МЧЖ далаларида тўқсонбости экинлар йиғиштирилмоқда.


      Маълумки, карантин вақтида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёж сезиларли даражада ортиб борди. Айни вақтда туманимизнинг “Пичоқчи” маҳалласида жойлашган “PICHOQCHI DRY FRUITS” МЧЖ далаларида тўқсонбости экинлар йиғиштирилмоқда. Бу албатта, бозорларимиз орқали халқимиз дастурхонига етиб боради. Ушбу ҳосилнинг бир қисми кам таъминланган оилаларга тарқатилади. Туман ҳокими хам ҳосил йиғим-терими билан яқиндан танишиб, бундай саховат учун тадбиркор Толибхон Абдужалиловга ўз миннатдорчилигини билдирди.


    Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати