Одам папиломаси вирусига карши ВПЧ вакцинаси билан эмлаш бошланди

Одам папиломаси вируси хотин-кизлар орасида бачадон бўйни саратони касаллигини келиб чикишига сабаб бўлади. Ўзбекистон Республикасида ушбу касалликни чақирувчи вирусларнинг  4 та тури (16,18,11,6) аниқланган. Йилига республикамизда 1700-1800 та ҳолат ҳисобга олиниб, шундан 700-800 та ҳолатда беморларда ўлим содир бўлмоқда. Хотин-қизлар орасида учрайдиган ўсма касалликлари орасида бачадон бўйни саратони сут бези саратонидан кейин 2-ўринда туради. Касалликнинг олдини олишнинг энг самарали йўли бу шу касалликка  қарши эмлаш ҳисобланади. 2019 йилнинг 20 октябрдан бошлаб 9 ёшли ўсмир қизлар орасида ВПЧ вакцинаси билан одам папиломаси вирусига қарши эмлаш жараёни бошланди. Туманимизда ҳам эмлаш ишлари жадаллик билан давом этмоқда.Тиббиёт ходимлари ҳудудлардаги поликлиника, КОП, ҚВПларда эмлашни ташкил қилиб ўтказишмоқда. Туманимизга 1430 та ўсмир қизлар эмлашга режалаштирилган бўлиб, бугунги кунгача 450 та ўсмир қизлар орасида эмлаш ўтказилди. 1-ноябргача бўлган муддатда режадаги барча болалар эмланади. Эмлаш учун етарли даражада эмдори ва шприцлар билан таъминланган. Эмлашни ташкил килиш ва ўтказишда Янгиқўргон КОП (мудири Турсунова), Даҳбед КОП (мудири Ҳамроева), Бошдархон ҚВП (мудири Мардиева), Лойиш кўп тармоқли марказий поликлиника (мудири Хакназаров), тиббиёт ходимлари ва туман Давлат санитария-эпедемиология осойишталиги маркази ходимлари Д.Бозорова, М.Пиримова, Г.Назаровлар фаоллик билан иш олиб боришмоқда.




А.БОЗОРОВ,

туман санитария- эпедемиология

 осойишталиги маркази эпидемиология

                                          бўлим мудири.