Одамлар нақд пулни қаердан олади?

Ҳозирги карантин давом этаётган кунларда барча аҳоли ўз хонадонларида ўтиришибди. Бу эса ўз навбатида озиқ овқатга бўлган талабни кучайтиради. Пластик карточкада пулингиз бўлcаю уни нақд қилишнинг имкони бўлмаса қандай йўл тутасиз? Аксига олиб туман марказидаги АТБ Агробанк, АТ Ҳалқ банки, АТ Турон банк, АТБ Микрокредит банкдаги банкоматлар ишламаётган бўлса додингизни кимга айтасиз. Оқдарё туманидаги деҳқон бозорига борсангиз картошка, сабзи, пиёз хамда кўкатларнинг барчаси нақд пулга сотилади.

    Юқоридаги банклардаги банкоматлар 2 апрель соат 10 лардан кейин фаолиятини бошлади. Бироқ бу ерда одамларнинг кўплигидан навбатни кўриб ёқа ушлайсиз. Бу ҳам майли карантин даврида 3 нафардан фукаро бир жойда тўпланиб туриши мумкин эмаслиги такитланаётган бир пайтда одамларнинг бир-бирига яқин масофада туриб навбатда турганликларини суратларга қараб билиб олишларингиз мумкин. 

Бу нуқсонларга қачон чек қўйилади масъуллар?