ЎКТАМ ТЎХЛИЕВ ХУЛОСА ЧИҚАРДИ

Яқинда эълон қилинган “Бир келиб кетинг, жаноб Ўктам Тўхлиев” сарлавҳали танқидий чиқишимизда туман кадастр ва статистика бўлимлари ҳовлисидаги водопровод тизимини ишдан чиқанлиги, бу масалага кўп бор айтилишига қарамасдан сувоқова бошлиғи Ўктам Тўхлиев панжара  орасидан караётганлиги танқид остига олинган эди.

Юқоридаги чиққишимиздан сўнг бу масалага жиддий киришилди. Шахсан Ўктам Тўхлиев бошчилигида  мутахассислар келиб, сув чиқариш билан астойдил шуғулланганлиги туфайли сув тармоғи тузатилди. Айни пайтда сув мунтазам чиқиб  турибди. Бунинг учун Ўктам Тўхлиевга ташаккур билдирамиз.