Вазирлик ишчи гуруҳи маҳаллаларни ўрганди

Маълумки, жорий йилнинг июнь-август ойлари давомида юртимизда “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида хонадонлар, кўча ва маҳаллаларни обод қилиш чора-тадбирлари олиб борилмоқда. 

Шу муносабат билан жорий йилнинг 1 июль куни туманимизга Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқармаси ишчи гуруҳи келиб, маҳаллаларда тадбир доирасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Улар туманнинг 12 та маҳаллаларида бўлишиб, тадбир доирасида амалга оширилаётган ишларни ўрганишди. 

                 Ишчи гуруҳ томонидан туманда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар кўплиги таъкидланди ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш борасида тегишли тавсиялар берилди.