Япония ўз коинот қўшинлари ташкил этилишини эълон қилди

Япония ўз коинот қўшинлари ташкил этилиши ва унинг АҚШ коинот қўшинларига қўшилишини эълон қилди.



Фото: envato.com

Маълум қилинишича, айни вақтда Япониянинг коинот қўшинларида бор-йўғи 20 киши бор. Бу ҳақда JB Press портали хабар берди. 


Кунчиқар мамлакат ҳукумати коинотнинг бошқа давлатлар томонидан мудофаа мақсадларида қўлланиши фаоллашгандан кейин бундай қўшинларни яратишга қарор қилган.


Порталнинг таъкидлашича, Япония “Катта еттилик” давлатлари ичида коинотда ҳарбий ҳаракатлар борасида энг “қолоқ” давлат ҳисобланади. Бироқ унинг коинот билан боғлиқ ишланмалари халқаро миқёсда юқори баҳоланади.


“Япония коинот операциялари бўлинмасини шакллантиргани эвазига ниҳоят старт чизиғига чиқди. Япониянинг орқада қолишининг сабаби “унинг конституциясида “тинч коинот” ғояси мустаҳкамлаб қўйилгани ҳисобланади”, дейилган хабарда. 


Таъкидлаш ўтиб жоиз, АҚШ президенти Дональд Трамп 2019 йил декабрда АҚШ коинот қўшинлари ташкил этилишини эълон қилганди.