Бу йил кабиса йили

Йил тарихига назар ташлайдиган бўлса, мазкур йил эрамизгача бўлган 45 йилнинг 1 январидан қўлланила бошланган. Куннинг бундай ҳисоб-китоб усули асосчиси Рим императори Юлий Цезар ҳисобланади. Айнан ўзининг Искандариядаги у Созиген бошлиқ астрономларига астрономик йил ҳисоби бўйича кун ва соатни аниқ белгилаш учун буйруқ беради. Ҳисоб-китоблар якунига кўра, йил 365 кун-у 6 соатдан иборат бўлган. Астрономлар эса йилнинг кунини тенглаштириш, яъни ортиб қолган 6 соатни йилга киритиш учун Юлий Цезарга тўрт йилда бир марта Кабиса йили бўлиши кераклигини таклиф қилишди. Чунки тўрт йилда ҳар йили олти соатдан қўшилиб, бир кеча-кундуз “ортиб” қолади. Ана шу сабаб ҳар тўртинчи йилнинг феврали 28 эмас, балки 29-сана билан якунланади.
..... 2000, 2004, 2008, 2012, 2016, 2020, 2024, 2028 йиллар Кабиса йили саналади.
2016 йил 52 ҳафта-ю, 2 кунни ўз ичига олади.
Одамлар орасида Кабиса йилини шов-шувлар, талатўпларга бой бўлади, деб ўйлайдиганлар ҳам учрайди. Узоқ йиллар давомида Кабиса йили ғайриоддий жараёнларни қамраб олиши ҳақида тасаввурлар мавжуд бўлган. Кабиса йилида ҳар битта хатти-ҳаракат, ҳар бир ўзгариш алоҳида эътиборни талаб қилиши эътироф этиб келинган. Аммо бу каби тасаввур ва қарашлар Кабиса йили шарқ тақвими бўйича қайси мучал остида эканлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Шунингдек, мазкур йил ҳам бошқа йиллар каби одатдагидек ўтишини, алоҳида аҳамиятли жиҳати йўқлигини эътироф этадиганлар ҳам етарлича.
Аммо Кабиса йили бўйича кимда қандай тасаввур ва тушунча бўлишидан қатъий назар, аниқ маълумот шуки, хайрли ва савобли ишларни амалга оширишга мазкур йилда бир кунлик муддат, яъни 24 соатлик ортиқча имконият бўлади.