туман статистикаси

КОРХОНАЛАР  ВА ТАШКИЛОТЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, Оқдарё туманида 2020 йилнинг 1 октябрь ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони 3511 тани ташкил қилиб, шундан 1953 таси ёки 55,6 фоизи фаолият кўрсатмоқда. Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 2158 та (61,5 фоизи), бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш 322 та (9,1 фоиз), савдода 405 та (11,5 фоизи), саноат 312 та (8,9 фоизи), қурилиш  146 та (4,2 фоизи),  яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 75 та (2,1 фоизи) ва бошқа соҳаларига тўғри келади. Рўйхатга олинган корхоналар умумий сонининг 95,2 фоизи нодавлат мулки шаклидаги корхоналар, шундан 9,8 фоизи хусусий корхоналар, 0,9 фоизи чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар  84,5 фоизи бошқа корхоналар улушига тўғри келди. 2020 йил январь-сентябрь ойларида жами 309 та янги корхона ва ташкилотлар рўйхатга олинган (шундан кичик бизнес субъектлари 271 та).      Иқтисодий фаолият турлари бўйича янги рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг 28,5 фоизи савдо, 20,7 фоизи саноат ва 27,2 фоизи қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳаларига тўғри келади. Ҳисобот даврида 60 та корхона ва ташкилотлар фаолияти тугатилган.

Кичик тадбиркорлик субъектлари (деҳқон ва фермер хўжаликларисиз) 2020 йил 1 октябрь ҳолатига рўйхатга олинган кичик бизнес субъектлари сони 1298 тани ташкил этиб, шундан 1217 таси фаолият юритмоқда. Шунингдек, 2020 йил январь-сентябрь ойларида янги ташкил этилган кичик бизнес субъектлари сони 271 тани ташкил этади. Ўз навбатида, фаолиятини тугатган кичик бизнес субъектлари сони 49 тани (жамига нисбатан 6,9 фоиз) ташкил этмоқда. Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган кичик тадбиркорлик субъектларининг асосий қисми савдо 405 та (31,2 фоизи), саноат 312 та (24,0 фоизи), бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш  78 та (6,1 фоизи), яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 74 та (5,7 фоизи) ҳамда қурилиш 146 та (11,2 фоизи) соҳаларига тўғри келади. 

Хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналар. Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, Самарқанд вилоятида 2020 йилнинг 1 октябрь ҳолатига рўйхатга олинган чет эл инвестицияси киритилган корхоналар сони 574 тани ташкил қилиб, Оқдарё туманида 30 тани шундан фаолият кўрсатаётган 29 та, янги ташкил этилгани  3 та, тугатилгани йўқ.

Оилавий корхоналар. 2020 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Оқдарё туманида жами 222 та оилавий корхона рўйхатдан ўтган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 99 тага кўпайганлиги кузатилган, фаолият кўрсатаётганлари эса 208 тани ташкил этади.

Оқдарё туманида рўйхатдан ўтган оилавий корхоналарнинг Самарқанд вилоятида тутган улуши 3,4 фоизга тенг.       

С.АКРАМОВ,

туман статистика бўлими етакчи мутахассиси.