НОРАСМИЙ БАНДМИСИЗ, ҚАРИЛИКДА ПЕНСИЯ ОЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида» 2019 йил 5 мартдаги ПҚ-4227-сон қарорини ижро этиш юзасидан, шунингдек, ўзини ўзи банд қилиш ҳисобига ўзини меҳнат даромади билан таъминлайдиган шахсларнинг меҳнат фаолиятини тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги “Ўзини  ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисида”ги 566-сон қарори ва шу асосда Низоми тасдиқланди.
Низомга кўра Республикамизда 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳ-номалари, уларнинг эгаларига меҳнат стажини ҳисобга олиш ва рағбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилишини назарда тутадиган тартиб жорий қилинди. 
Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари меҳнат даромади олишга йўналтирилган жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш бўйича шахсий меҳнати билан иштирок этишга асосланган фаолиятни мустақил амалга оширадиган, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олинмаган ва ўз фаолиятида ёлланма ходимлар меҳнатидан фойдаланмайдиган, ўз томорқа хўжалигида экин экиш, парваришлаш, ёки чорвачилик, паррандачилик ва бошқа норасмий ишлар билан банд бўлганлар, чет элда ишлаб келган ёки ишлаётган мигрантлар ва бошқа жисмоний шахслар меҳнат стажини ҳисобга олиш ва рағбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи билан вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари бериладиган ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ҳисобланади ҳамда уларга меҳнат гувоҳномалари муайян муддатларга берилади;
ўзини ўзи банд қилган фуқароларга меҳнат гувоҳномаси меҳнат органлари томонидан уларнинг доимий яшаш жойидан қатъий назар (экстерриториаллик принципи бўйича) пулли асосида берилади, ушбу тўловларни ундиришдан тушган тушумларнинг бир қисми ўзини ўзи банд қилганларнинг пенсия суғуртасини таъминлашга мақсадли йўналтирилади;
вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари берилган санадан бошлаб ва улар амал қилишининг бутун даври пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун фуқароларнинг меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади;
ташкилотлар томонидан ўзини ўзи банд қилган мақомига эга бўлган фуқароларни шартнома асосида хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш бўйича фаолиятга жалб қилишга йўл қўйилади. Бунда кўрсатиб ўтилган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқиш объекти ҳисобланмайди;
вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари берилганлиги учун тўлов ундиришдан тушган маблағларнинг 60 фоизи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига — ўзини ўзи банд қилган фуқаро томонидан ягона ижтимоий тўловни тўлаш ҳисобига, 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига ва 20 фоизи туман  бюджетига йўналтирилади; 
Меҳнат гувоҳномаси ариза берувчининг хоҳишига кўра жисмоний шахснинг мурожаати асосида 1 ойдан 12 ойгача бўлган муддатга берилади. Меҳнат гувоҳномаси берилган санадан бошлаб ва меҳнат гувоҳномасида кўрсатилган муддатнинг амал қилиши тамом бўлгунга қадар бутун даврга амал қилади. Меҳнат гувоҳномасининг амал қилиш муддати тамом бўлгунга қадар ўзини ўзи банд қилган фуқаро янги меҳнат гувоҳномаси олиш учун такроран мурожаат қилиши мумкин, бунда такрорий мурожаатлар сони чекланмаган. Меҳнат гувоҳномаси берилганлиги учун тўлов ариза берувчи томонидан меҳнат гувоҳномаси олиш учун ариза берилган вақтда бир йўла тўланади. Меҳнат гувоҳномасини бериш тўғрисидаги ахборот ЯММТга киритилади, ўзини ўзи банд қилганлар тўғрисида маълумотлар базаси (регистр) яратилади ва параллел равишда ЯММТда шакллантириладиган жисмоний шахснинг шахсий ишга жойлашиши тарихига интеграция қилинади. Меҳнат гувоҳ-номасининг асл нусхаси ўзини ўзи банд қилган фуқарода у пенсия ёшига тўлгунига қадар сақланади, нусхаси эса уни берган меҳнат органида сақланади.
 Меҳнат гувоҳномалари бланкалари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг меҳнат органлари буюртманомалари бўйича шакллантириладиган буюртмаси бўйича Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига тайёрланади. Ўзини ўзи банд қилиш тартибида меҳнат фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган даромадларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи татбиқ этилмайди. Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга меҳнат гувоҳномаси меҳнат органлари томонидан улар доимий яшаш жойидан қатъий назар белгиланган тартибда берилади.
Меҳнат гувоҳномасини бериш учун ариза ўзини ўзи банд қилган фуқаро томонидан меҳнат органига шахсан тақдим этилиши, вакили орқали, буюртма хат билан ёхуд электрон шаклда меҳнат гувоҳно-маларини олиш учун онлайн-майдонча орқали юборилиши мумкин.
 Аризада:                     
ариза берувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми;
паспорт серияси ва рақами;
солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);
ариза берувчи меҳнат гувоҳномасини олишни хоҳлаган муддат (ойлар сони);
ўзини ўзи банд қилган фуқароларга улар бўйича вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари бериладиган тасдиқланган фаолият (хизматлар, ишлар) турлари рўйхатидан хизматлар (ишлар) турлари (ариза берувчининг хоҳишига кўра) кўрсатилади;
ўзини ўзи банд қилиш тартибида меҳнат фаолиятини юритишнинг мўлжалланаётган жойи (ҳудуд) (ариза берувчининг хоҳишига кўра) кўрсатилади;
ариза берувчининг почта манзили, мобиль телефон рақами ва у билан боғланиш мумкин бўлган бошқа маълумотлар;
ариза берувчи олишдан манфаатдор бўлган меҳнат органи томонидан тақдим этиладиган имтиёзли хизмат(лар) тур(лар)и кўрсатилади (ариза берувчининг хоҳишига кўра кўрсатилади).
Аризага:
ариза берувчининг 3х4 ўлчамли битта фотосурати;
меҳнат гувоҳномасини бериш учун ариза беришда ариза берувчи томонидан кўрсатилган муддатга мос миқдорда (ойлар сони) меҳнат гувоҳномаси берилганлиги учун белгиланган тўлов тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг нусхаси илова қилинади.
 Ўзини ўзи банд қилган фуқаро онлайн-майдонча орқали ариза берган бўлса, уни тасдиқлаш ўз мобиль алоқа воситасига қисқа хабар олиш орқали олинган тегишли кодни киритиш йўли билан тасдиқланади. Меҳнат гувоҳномасида кўрсатилган ўзини ўзи банд қилиш тартибидаги меҳнат фаолиятини амалга ошириш даври «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлинган пайтдан бошлаб ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш стажига ҳисобланади. 
Меҳнат гувоҳномаси берилган сана пенсия тайинлаш учун меҳнат стажига ёзиладиган даврнинг биринчи куни, меҳнат гувоҳномасида кўрсатилган амал қилиш муддати тугайдиган сана ушбу даврнинг охирги куни ҳисобланади.
Ўзини ўзи банд қилиш тартибида меҳнат фаолияти амалга оширилиши даврларини тасдиқлаш учун Пенсия жамғармасининг тегишли бўлими уч кун муддатда ўзини ўзи банд қилувчининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотларни ЯММТдан сўрайди ва олади.
ЯММТда жамланадиган, ўзини ўзи банд қилган фуқаронинг маълумотлар базасидан (регистридан) ва жисмоний шахсни ишга жойлаштириш шахсий тарихидан олинган маълумотлар ҳам ўзини ўзи банд қилиш тартибида ишга жойлашишнинг тегишли даврини пенсия ҳисоблаб чиқариш учун жисмоний шахснинг меҳнат стажида ҳисобга олиш учун асос ҳисобланади. Бунда берилган меҳнат гувоҳномаларини тақдим этиш орқали бу маълумотларни тасдиқлаш талаб этилмайди.
Меҳнат гувоҳномасининг амал қилиш даври бу даврда ўзини ўзи банд қилиш тартибида меҳнат фаолияти амалда бажарилганлиги ёки бажарилмаганлигидан қатъий назар пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун меҳнат стажига ҳисобланади.
Ўзини ўзи банд қилганларга пенсия Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда тайинланади. 
Тижорат банклари томонидан ўзини ўзи банд қилган фуқароларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига имтиёзли микрокредитлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадор-лигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3856-сон қарорида ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ажратилади.
Меҳнат органлари камида олти ой амал қиладиган муддатга меҳнат гувоҳномасини расмийлаштирган ўзини ўзи банд қилган фуқароларга имтиёзли микрокредитлар ажратиш учун тижорат банкларига тавсиялар берадилар.
Ўзини ўзи банд қилганларга имтиёзли микрокредит бозор иқтисодиёти принципларидан келиб чиқиб, техник-иқтисодий асосларни ва кредитни қайтариш салоҳиятини ҳисобга олиб, ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари бериш учун тасдиқланган фаолият (хизматлар, ишлар) турлари рўйхатида назарда тутилган фаолият (ишлар, хизматлар) тур(лар)ини амалга ошириш ва ривожлантириш мақсадларида ажратилади.
Ўзини ўзи банд қилганларга микрокредитлар меҳнат гувоҳномаси амал қиладиган даврда ажратилади. Меҳнат гувоҳномасини расмийлаштирган ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ишсизлар ва банд бўлмаган шахсларни касбга ўқитиш марказларида, касб-ҳунар коллежларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузу-ридаги «Ишга марҳамат» банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатиш мономарказида, бошқа касбга ўқитиш марказларида, шу жумладан, нодавлат касбга ўқитиш марказларида (кейинги ўринларда касбга ўқитиш марказлари деб аталади) уч ойгача давом этадиган қисқа муддатли касбга ўқитиш, қайта ўқитиш ва малака ошириш, шунингдек, тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш курсларида (кейинги ўринларда касбга ўқитиш деб аталади) бепул ўқитилади.
Касбга ўқитиш марказларида ўзини ўзи банд қилганларни касбга ўқитишни ташкил этиш ва ўқитиш учун харажатлар Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.
Ўзини ўзи банд қилган фуқаро ўқишдан ўтиш учун олдин меҳнат гувоҳномасини берган меҳнат органига ўқиш йўналишини ва ўқиш бошланадиган тахминий санани кўрсатган ҳолда мурожаат қилади.
Меҳнат органи ўзини ўзи банд қилган фуқаронинг мурожаати асосида тегишли ўқитиш дастурларини танлайди ва зарур дастурлар бўлганда ўзини ўзи банд қилган фуқарога тегишли касбга ўқитиш марказига йўлланма беради.
Ўзини ўзи банд қилган фуқарони ўзи танлаган йўналиш ва муддатлар бўйича касбга ўқитиш марказига касбга ўқитиш учун юбориш имконияти бўлмаганда меҳнат органи касбга ўқитиш марказларида ўқитишнинг тегишли йўналишлари бўйича ўқув гуруҳлари ташкил этиш учун буюртманомани шакллантиради. 
Ўзини ўзи банд қилган фуқаро ўз хоҳишига кўра жамоат ишларига белгиланган тартибда жалб қилиниши мумкин. 
Ҳукуматимиз томонидан фуқароларга яратилаётган кўплаб имкониятлардан оқилона фойдаланиш мақсадида туман фуқароларидан норасмий бандларни туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига ўзини ўзи банд қилиб, келгусида пенсия олишда иш стажи ва даромади ҳисобга олинадиган вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари расмийлаштиришларига чорлаймиз.
Манзил; Лойиш шаҳарчаси А.Темур кўчаси, АБКМ биноси, тел:492-64-62
У.Мажидов,
     туман АБКМ директори.