2020 йил 1 январдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг янги таҳрири кучга кирди

Эндиликда:
- Трансферт нархни белгилашда солиқ назоратини ўтказишда (шу жумладан, таҳлил этиладиган битимнинг ва таққосланадиган битимларнинг тижорат ва (ёки) молиявий шартларини таққослаш чоғида) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан еълон қилинадиган ёки сўровга кўра, тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси ташқи савдосининг божхона статистикасидан фойдаланади.
* Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтувчи шахслар Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи ва (ёки) товарларни (хизматларни) реализация қилувчи қўшилган қиймат солиғини тўловчилар, деб эътироф этилади.
* Божсиз савдо божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган товарларни реализация қилиш бўйича айланма солиқ солишдан озод этилади.
* Жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб киришнинг божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида тасдиқланган нормалари доирасида олиб кирилаётган товарлар солиқ солишдан озод этилади.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.