ДЕМОГРАФИЯ ВА МЕҲНАТ БОЗОРИ

Шунингдек, 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига туманда 49,6 фоизини аёллар ва 50,4 фоизини эркаклар ташкил этган. Демак, туманда эркаклар сони аёллар сонига нисбатан кўпроқ эканлигини кузатишимиз мумкин.

Туғилиш даражаси. 2019 йилнинг январь-декабрь ҳолатига  туманимизда туғилганлар сони 4224 кишини ташкил қилди ва 2018 йилнинг шу даврига (3887 киши) нисбатан 337 тага кўпайди. Туғилиш коэффициенти мос равишда 26,9 промиллени ташкил қилди ва 2018 йилнинг шу даврига (25,2 промилле) нисбатан 1,7 промиллега кўпайди. 

Туғилиш даражаси туманда (25,2 дан 26,9 промилле)га кўпайганлиги кузатилди.

Ўлим даражаси. 2019 йилнинг январь-декабрь ҳолатига  туманимизда ўлганлар сони 610 кишини ташкил қилди ва 2018 йилнинг шу даврига (639 киши) нисбатан минус 29 тага ўлимлар сони камайди. Мос равишда ўлим коэффициенти 3,9 промиллени ташкил қилди (2018 йил январь-декабрда 4,1 промилле).

Табиий ўсиш. Юқоридаги жадвалдан шуни кузатишимиз мумкинки, 2019 йилнинг январь-декабрь ҳолатига кўра, туманда 3614 кишига кўпайгани ва 2018 йилнинг шу даврига (3248 киши) нисбатан кўпайганини кузатишимиз мумкин.  

Никоҳлар ва ажралишлар. 2019 йилнинг январь-декабрда ФҲДЁ органларида 1448 та никоҳлар ва 120 та ажралишлар рўйхатга олинди. 

Минг аҳолига нисбатан 9,2 га никоҳ (2018 йилнинг тегишли даврида 10,4 га) ва 0,8 га ажралишлар (2018 йилнинг тегишли даврида 0,9 га) тўғри келади.

Миграция. Дастлабки маълумотларга кўра, 2019 йилнинг январь-декабрь ойларида туманимиз бўйича кўчиб келганлар сони 93 кишини, шу давр мобайнида кўчиб кетганлар сони эса 492 кишини ташкил қилди. Миграция қолдиғи минус 399 кишига (2018 йилнинг шу даврида минус 461 киши) тенг бўлди.

С.АКРАМОВ,  

туман статистика бўлими етакчи мутахассиси.