КОРОНАВИРУС ҲАҚИДА ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР

Россиялик ёш мутахассис Виталий Кацман Хитойнинг Шеньчжень шаҳридан Ухань шаҳрига янги зотилжам вирусини ўрганиш учун ўтказилган. У яқинларига қўнғироқ қилиб, айрим жиҳатларни тушунтирибди.

Агар сизда шамоллаш туфайли бурун битиши ва балғам бўлса сиз коронавирус инфекцияси ташувчиси бўла олмайсиз. Коронавирус зотилжами - бу бурун битмасдан қуруқ йўтал келтириб чиқаради. Агар сиз касалликни аниқлаш ва профилактикасидан хабардор бўлсангиз - буни дўстларингизга тушунтиринг.

Ухань вируси ҳароратга чидамсиз ва 26–27 даража иссиқда ўлади. Шунинг учун кўпроқ қайноқ сув ичинг. Қуёш остида тез-тез ва узоқроқ вақт бўлинг. Қайноқ сув дори эмас, соғлиқ учун фойдали ва барча вирусларда самарали. 

Врачнинг коронавирус бўйича маслаҳатлари:

1. Вирус ўлчами бўйича йириккина (ячейка диаметри 400-500 нм), шу сабабли оддий тиббиёт маскаси уни фильтрлай олади. Агар вирус юқтирган киши аксирса ёки сиздан 3 метргача наридан ўтса вирус уча олмайди, ерга тушади. 

2. Агар вирус металл сиртга тушса у камида 12 соат яшайди. Шу сабабли қандайдир металл сиртига қўлингиз теккан бўлса, совунлаб яхшилаб ювинг.

3. Вирус мато устида 6-12 соат мобайнида фаол бўлади. Оддий кир ювиш кукуни вирусни ўлдира олади. Қишки кийимларни шунчаки офтобда қуритиб, вирусни ўлдириш мумкин.

Коронавирус томонидан чақириладиган зотилжам касаллиги аломатлари:

1. Вирус томоққа ўтгач, томоқ худди ангинага чалингандек қуриши мумкин ва бу 3-4 кун давом этади.

2. Шундан сўнг вирус бурун суюқлиги билан қоришиб, трахеяга ўтади, сўнгра ўпкага ўтиб, ўпка шамоллашини келтириб чиқаради. Бу жараён 5-6 кун вақтни олади.

3. Коронавирусли зотилжам чоғида юқори тана ҳарорати ва нафас олиш қийинлашиши кузатилади. Буруннинг битиши одатдагидек бўлмайди, одам худди сувда чўкаётгандек ҳиссиёт пайдо бўлади. Бу ҳолатда дарҳол врачга мурожаат қилиш керак.

Доимо соғ-саломат бўлинг!