ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ МУАССАСАЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИГИНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларда умум эътироф этилган халқаро ҳуқуқий нормаларда мустаҳкамланган инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, унинг ҳаёти, соғлиғи, қадр-қиммати ва бошқа қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари устувор вазифалардан бири этиб белгиланди. Қонун устуворлигини таъминлаш, шахс, оила, жамият ва давлатнинг ҳуқуқ ва манфаатлари муҳофазасини кучайтириш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш, фуқароларни қонунга бўйсуниш ва ҳурмат руҳида тарбиялаш – бу ривожланган бозор иқтисодиётига асосланган чинакам демократик ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамияти қуришнинг нафақат мақсади, балки унинг воситаси, энг муҳим шарти ҳисобланади.

Бугунги кунда соғлиқни сақлаш  муассасалари билан профилактика инспекторлари ҳамкорлиги қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:

– аҳолига санитария-гигиенага оид билимларни етказиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек юқумли касалликлар тарқали-шининг олдини олиш, уларни келтириб чиқарувчи сабаб ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этишда кўмаклашиш;

– алкоголизмга, гиёҳвандликка, заҳар-вандликка, руҳий касалликларга, ОИВ инфекциясига, таносил касалликларига ва атрофдагилар учун хавф солувчи бошқа касалликларга чалинган шахсларни аниқлаш, уларни ҳисобга олиш, шунингдек ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштиришни амалга оширишда ёрдам бериш;

– ҳаёт ва соғлиққа қарши қаратилган жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг содир этилиш сабаблари ва уларга имкон берган шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш;

– одам савдосидан жабрланганларни белгиланган тартибда ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш чора-тадбирларини амалга оширишда иштирок этиш.

Профилактика инспектори фаолияти давомида турли хилдаги ҳуқуқбузарликларнинг кўпини тан жароҳати билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ўз ичига олади. Бундай ҳолатларда профилактика инспектори ва соғлиқни сақлаш органлари билан ҳамкорлик вужудга келади. Бунда соғлиқни сақлаш органлари жароҳатланган шахсларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларни қандай ҳолатларда жиноятга алоқадорлик мавжудлигини ўрганишда кўмаклашади. Бунда тан жароҳати билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, тиббиёт муассасаларига борганда хабарнома ички ишлар бўлимига юборилади ҳамда уларни сабаб шароитлари ўрганилиб чиқилади. Сабабларини ўрганиш вазифаси ҳудудий ички ишлар органлари зиммасидаги вазифа ҳисобланади.

Профилактика инспектори ва соғлиқни сақлаш муассасалари билан ҳамкорликда қилинадиган ишларни асосий мақсади жиноятларни тўлиқ ва тез очиш ва янгитдан бўлиши мумкин бўлган жиноятларни олдини олиш кабиларни амалга ошириш асосий вазифа ҳисобланади. Ҳудудий профилактика инспекторлари маъмурий ҳудудида жиноят қурбони бўлиши мумкин бўлган шахслар билан яккама-якка суҳбатлар уюштириш мақсадга мувофиқдир. 

Бундан кўриниб турибдики, маъмурий ҳудудда яшовчи фуқароларни яъни қарияларни соғлигини назорат қилишда ҳамкорлик асосида ўрганиб чиқиш керак бўлади. Ҳудудий профилактика инспекторлари фаолиятида  ногиронларни соғлигини ҳимоя қилишда соғлиқни сақлаш органлари ва муассасалари билан ҳамкорлик қилиши керак бўлади. Маъмурий ҳудудда руҳий касалликка чалинганларни даволашда асосий эътибор уларни соғлигини кучайтиришга қаратилган бўлиб, унга кўра, фуқароларни соғлиғини қандай бўлса шундай сақлаб туриш ҳисобланади. Руҳий касалликка чалинган шахсларни тиббий кўрикдан доимий ўтказилиб турилишини назорат қилиш ва уларда фаолиятни яъни руҳий ҳолатни қўзғалишига олиб келинади.

Профилактика инспекторлари фаолиятини кўп қисмини оилавий жанжалкашлар билан ўтказади. Чунки ушбу тоифадаги шахсларни асосий энг кўп қўлланиладиган ҳолатлар мавжуд бўлиб, ушбу тоифадагиларни жанжалида тан жароҳати ва спиртли ичимликка рўжу қўйганлар ҳам аниқланади. Сабаби ушбу жанжалга спиртли ичимлик ичиб келиб жанжал чиқариш ҳолатлари жуда кўп маротаба кузатилган. Бундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида ҳудуд профилактика инспекторлари яқин ҳудудда жойлашга соғлиқни сақлаш муассасалари билан ҳамкорликда ўз  вазифаларини амалга оширади. Бундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида ҳудуд профилактика инспектори томонидан хонадонларни ўрганиб чиқиб,  назоратни кучайтириш ва соғлиқни сақлаш органлари билан ҳамкорликда тиббий ёрдам ва оилавий жанжалкашларни ҳар иккала орган ҳам ўзларининг махсус рўйхатига киритиб қўйиш ва уларга нисбатан назоратни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Бундай ҳолатларда жанжаллардан сўнг тиббиёт муассасаларида даволанишга борганда доимий ҳолатлигини ҳисобга олиб улар билан яккама-якка ҳолатда суҳбатлар ташкил этиш ва уларда бор камчиликларни бартараф этиш ва уларни янгитдан жиноят содир этилишини олдини олишга ҳаракат қилиш лозим. Баъзи бир ҳолатларда ушбу оилавий жанжалкашлар билан махсус шуғулланишга вақт ажратган ҳолда улар  билан ишлашни кучайтириш керак бўлади. Ҳар бир профилактика инспектори худди шундай оилаларни профилактик ҳисобга олиши ва бундай оилалар билан доимо шуғулланиш керак, сабаби бундай оилалардаги жанжаллар ўлим ва бошқа оғир жиноятларни олиб келиш эҳтимоли жуда кўп. Бунда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш учун махсус чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда фаолиятни назорат қилиш, уларни ўзаро муносабатлари ва ёмон муносабатларни олдини олишга алоҳида эътибор бериш керак бўлади. Шундай ҳолатларни олдини олиш учун улар билан ҳар хил усулларда шуғулланиш лозим бўлади. 

Спиртли ичимликка мубтало бўлган шахсларни профилактика инспектори соғлиқни сақлаш муассасалари билан ҳамкорликда кузатувга олиб, уларни ихтиёрий даволанишга боришларини тавсия этиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.  Шунингдек, даволаш ва янгитдан соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва аҳоли ўртасида тинчликни сақлаш каби вазифаларни бажарса бўлади. Жамиятдаги бундай шахслар ўз вақтида аниқланиб, уларга нисбатан керакли чора-тадбирлар қўлланил-маса келгусида салбий оқибатларга олиб келади. Агар назарий томондан қарайдиган бўлсак, бу турдаги иллатлар натижасида жиноятчиликни келтириб чиқарувчи омиллар юзага келади:

биринчидан, бу иллатларга мубтало бўлганлар жиноятга мойилдир;

иккинчидан, спиртли ичимлик, гиёҳванд ва заҳарванд моддаларни олиш учун маблағ талаб қилинади ва бу жиноятга чорлайди.

учинчидан, бу касалликка чалинган беморлар ўзлари ҳам жиноят қурбонига айланиши мумкин.

Шу нуқтаи назардан профилактика инспекторлари ўз хизмат ҳудудида истиқомат қиладиган аҳоли орасида, меҳнат жамоаларида, ўқув масканлари ва ётоқхоналарда алкоголизм, гиёҳвандлик ва заҳарвандликка қарши тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришлари ва бу фаолиятга тиббий муассаса ходимлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат ташкилотларини жалб этишлари лозим бўлади.

Фаррух  ХОЛБЕКОВ,

ИИВ  академияси 3-курс, 

313-гуруҳ курсанти.