ИТ БОҚИШДА НИМАЛАРГА АМАЛ ҚИЛИШ КЕРАК?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8-июлдаги № 202-сонли қарорининг Давлат органларига юклатилган вазифалари, ит эгаларининг хуқуқ ва мажбуриятлари, ит сақлаш қоидалари тўғрисида. 

V боб. Давлат органлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш  органларининг ваколатлари. 


20. Туман ободонлаштириш бошқар-маси ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлими кўчаларда ва бошқа жойларда қаровсиз қолган, шу жумладан эгасиз, эгали дайди итлар, мушуклар ва йиртқич ҳайвонларни тутишни ташкил қилади, шунингдек уларни вақтинча сақлаш учун махсус жойлар барпо этади.

Одамлар ва ҳайвонларга жароҳат етказган ёхуд ножўя ҳаракат қилинганда уларга ҳужум қилган ҳайвонларни кейинчалик карантин қилиш учун ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимига олиб келади. 

Ҳайвонлар қутурган тақдирда тегишли ветеринария ва чорвачиликни ривож-лантириш бўлими билан биргаликда иш олиб боришни ташкил этади, шунингдек ўлган ҳайвонларни ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда зарарсизлантиради. 

21. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари туман ҳудудидаги аҳоли фермер хўжаликлар ва ташкилотларга қарашли итларни қутуришга қарши ўз вақтида вакцинация қилиш учун фуқаролар тўғрисида маълумотларни ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимига рўйхат асосида маълум қилади.

Ўлган ва дайди итлар ҳамда мушуклар аниқланганда бу ҳақида туман ободонлаштириш бошқармаси ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимига хабар қилади. 

Ҳайвонлар қутурганлигига шубҳаланганда қисқа муддатларда ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимига ва соғлиқни сақлаш органларига хабар қилади. 

22. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими фуқароларнинг ўзини бошқариш органлари томонидан тақдим этилган рўйхат асосидаги маълумотлар асосида итларни қутуришга қарши мажбурий зотидан қатъий назар 3 ойликдан бошлаб  вакцинация қилишни ҳар йили белгиланган муддатларда ўтказади. 

23. Соғлиқни сақлаш органлари жабрланганлар мурожаат қилган тақдирда қутуришга қарши вакцинацияни тезкорлик билан ўтказади. 

Қутуриш юқуши хавфи таъсирида бўлган аҳоли гуруҳини (қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимлари, ўрмон хўжалиги ходимлари ҳамда ихтисослаштирилган овчилик брига-даларининг овчиларини) мунтазам равишда вакцинация қилади.

Фуқаролар учун антирабик вакциналар ва иммуноглобулиннинг зарур захирасини яратади. 

VI боб. Ушбу қоидаларни бажари-лишини назорат қилиш.

24. Ушбу қоидаларга риоя этилишини ички ишлар органлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилади. 

25. Ушбу қоидалар бузилган тақдирда белгиланган тартибда ички ишлар органлари томонидан маъмурий ҳуқуқ-бузарлик тўғрисида баённома тузади. 

26. Ушбу қоидалар бузилганлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида мувофиқ амалга оширади.

 VII  боб.  Ушбу қоидаларнинг бузилганлиги учун жавобгарлик. 

   27. Ушбу Қоидаларнинг бузилганлиги учун итлар ва мушукларнинг эгалари белгиланган тартибда жавоб беради. 

IV боб.   Итлар ва мушуклар эгалари-нинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

17. Ҳар қандай ҳайвон эгасининг мулки ҳисобланади ва ҳар қандай мулк сингари қонун билан муҳофаза қилинади. 

18. Ҳайвон эгасидан суднинг қарорига кўра ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асослар бўйича олиб қўйилиши мумкин. 

Итнинг эгаси ўз итини етовга боғланган ҳолда ва тумшуғбоғда чекланган вақт мобайнида ёлғиз қолдириш ҳуқуқига эга. 

19. Итларнинг эгалари қуйидагиларга мажбур. 

*атрофдаги одамлар ва ҳайвонларни хавфсизлигини таъминлайдиган зарур чораларини кўриш. 

*итларнинг қўшнилар тинчлигини бузиб тинимсиз вакиллашига йўл қўймаслик чораларини кўриш. 

*итлар ва мушукларнинг умум фойдаланишдаги жойларни (кириш жойларини, замонавий майдончаларни, лифтларни, болалар майдончаларини, йўлакларни, кўкаламзорлаштирилган ва ободонлаштирилган ҳудудларни ва ҳоказоларни) ифлос қилишга йўл қўймаслик. 

Умумфойдаланишдаги жойларда итлар ва мушуклар қолдирган экскрементларни олиб ташлаш.

*итлар ва мушуклар қолдирадиган экскрементларни дарҳол йиғиштириб олиш учун ўзи билан анжом олиб юриш. 

*итларни сотиб олишда ва бошқа жойга кўчганда уларни тегишли давлат ветеринария бўлимларида рўйхатдан ўтказиш ва ҳар йили қайта рўйхатдан,  ўтказиш шунингдек, зарур маълумотларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига маълум қилиш. 

*итларни рўйхатга олиш гувоҳномасини тақдим этиш ҳамда итларни текшириш ва касалликларни олдини олувчи эмлаш учун давлат ветеринария бўлимларига олиб келиш. 

*ит ёки мушук одамларни ёки ҳайвонларни тишлаган тақдирда уни дарҳол текшириш ва 10 кун муддат  ажратиб қуйиш учун давлат ветеринария бўлимига олиб келиш ҳамда биринчи ва такрорий ветеринария кўриги ҳақидаги маълумотномаларни давлат ветери-нария бўлимидан олиш ва уни тишлашидан жабрланган шахсга дарҳол топшириш. 

*ҳайвонлар қутуриш касаллигига чалинганлиги ҳақидаги ҳар бир шубҳаланишда дарҳол давлат ветеринария бўлимини хабардор қилиш ва уларни ажратиб қўйиш учун зарур чоралар кўриш.  

 *ит очиқ жойларда сайр қилганда у тумшуқбоғда ва 2 метрча узунликдаги етовда жамоат жойларида 1 метргача узунликдаги етовда бўлиши керак тумшуқбошсиз ва етовсиз фақат ажратилган майдонларда сайр қилдиришга рухсат берилади. 

*итлар ва мушукларни транспортнинг жамоат транспортлардан бошқа барча ер усти турларида олиб юришга рухсат берилади. 

Аҳоли пунктларида ит ва мушукларни тутиш одамлар ва ҳайвонларнинг қутуриш ва бошқа зарарли касалликларига чалинишини олдини олиш шунингдек одамлар ва ҳайвонларни тишлаб олишни бартараф этиш мақсадида амалга оширади. 

Тутиб олинган итлар, зотидан қатъий назар, 5 кун мобайнида ит тутиш ҳизматларида сақланади ва ит эгаси мурожаат қилган ва итнинг уники эканлиги ҳақидаги рўйхатга олиш гувоҳномаси ветеринария гувоҳномаси тасдиқланган ва сақлаш жараёнлари тўланган тақдирда эгасига қайтарилиши мумкин. 

Кўрсатиб ўтилган муддат тамом бўлгандан кейин тутиб олинган, касаллик белгилари бўлмаган зотли итлар сақлаш харажатларини тўлангандан кейин манфаатдор шахсларга берилади. Ит ва мушукларни сотиб олиш, сотиш олиб келиш ва олиб кетишга ҳайвонларни соғлиги тўғрисида ветери-нария ҳужжатлари бўлган тақдирда йўл қўйилади.     

Ф.Эргашев,

       туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи.