УЛУҒ ДАРГОҲ ТААССУРОТЛАРИ

Самарқанд вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказига ташриф буюрар экансиз, бинога киришда ўнг ёнингизда “Сўз боши Ассалом. Иш боши Интизом”, деган мисраларга кўзингиз тушади. Бундан маълумки, сиз улуғ даргоҳга қадам қўйдингиз. Юқоридаги сўзлар мағзини чақиб улгурмасингиздан қаршингизда улуғ бобокалонимиз Маҳмудхўжа Беҳбудий ёдгорлиги сизни кутиб олган мезбондек қарши олади. Ёдгорликка рўбарў бўлар эканман, бу зотнинг биз устозлар учун қилган эзгуликлари кўз ўнгимда намоён бўлади. Бу зот ўз вафотидан олдин фарзандларига шундай насиҳат қилади:“Маорифда ишлайдиган муаллимларни бошини силанглар, Туркистон фарзандларини илмсиз қолдирманг!”. 
Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ҳам биз устозларни қўллаб-қувватлашлари  таълим берувчилар зиммасига катта масъулият юклайди, бизни янада кўпроқ ишлашга ундайди. Мана шундай улуғ марказларда ўз малакамизни ошириш бизларга ўзгача фахр беради. Марказ ҳақидаги фикрларимни давом эттирсам. Марказ ҳовлисида борар экансиз, ён атрофингиз нафис гуллар, ям яшил майсалар, турли хил дарахтлар, Дунё неъматлари бўлган, мазали мевалар кўзингизни қувнатади. Марказ ҳовлисида сизни ўзига жалб қилувчи яна бир нарса бор. Бу турли-туман қушлар ини, булар канарейка, тўтиқушлар, кафтарлар, каккулар яна кўплаб бошқа турдаги қушлар. Бундан далолат берадики бу даргоҳдагилар ўта маданиятли бўлиш билан бирга, Она табиатга бўлган, қушларга бўлган меҳри бўлакча. 
Бу каби гўзалликнинг барчаси сизга ўзгача тетиклик, қалбингизга қувонч бағишлайди. Бино ташқарисидаги гўзалликка маҳлиё бўлиб ичкарига қадам қўяр экансиз, ёзнинг қайноқ ҳароратидан қизиб турганингизда ичкаридаги салқинлик танангизга хуш ёқади. Бино ичкариси ҳам ташқарисидек гўзал ўқув хоналари техник воситалар билан жиҳозланган, турли хона гуллари билан безтилган. 
Бу ердаги барча устозлар биз тингловчиларга мазмунли ва мароқли дарслар ташкил қилади. Бизларга турли- туман ўқитиш методларини ўргатиб, бизларни таълим соҳасидаги сўнги янгиликлардан ҳам бохабар қилади.
Устозлар ёш бўлишига қарамасдан дарсларни жуда яхши ташкил қилади. Ундаги ўйинлар, тестлар, психологик маслаҳатлар, ўқувчилар қалбига йўл топишни, улар билан дарсларни мароқли ташкил қилишга ўргатади. 
Бу Марказ раҳбари домла Усмонов  ўқитувчилар билан юзма-юз учрашув ташкил қилиб,  биз ўқитувчиларни тартиб-интизомга, ўз устимизда тинимсиз изланишга ундади. Чунки буюк бобокалонимиз Амир Темур ҳаётидан мисоллар қилиб бизларга туртки берди. Яъни Амир Темур буюк саркарда, шоҳ бўлишига қарамасдан ўз устозини жуда ҳурмат қилишини, у зот отда кетаётиб устозига отдан тушиб эгилиб салом бериши ва ўз қабрини устози пойида бўлишларини мисол келтирди.
Малака ошириш курсида таҳсил олаётган биз педагогларнинг ҳам мақсадимиз шундайки,  ҳурматга сазовар устоз бўла олиш учун  ўз ўқувчиларимизга шундай меҳр билан билим берайликки, ўқувчиларимиз бизни улуғлар қаторига қўйсин. 
Гўзал Шодиева ,          
 6-мактаб инглиз тили фани ўқитувчиси.