Кўк чой ортиқча вазндан қутулишга ёрдам беради

Кўк чойнинг фойдали эканини ҳамма билади. Қизлар парҳез қилганда, литрлаб кўк чой ичади. Бироқ ортиқча вазндан халос қилиши бу ажойиб ичимликнинг ягона ижобий хусусияти эмас. Кўк чой соғлиққа жуда фойдали бўлиб, ундан айрим касалликнинг олдини олиш ва даволашда фойдаланилади. Кўк чойнинг айнан қандай шифобахш хусусиятлари борлигини билишни истасангиз, мақоланинг давомини ўқинг. 

1. Кўк чой умуман соғлиққа фойдали.
Агар сиз чойни яхши кўрсангиз, лекин асосан оқ, кўк ёки қандайдир турини ичсангиз, кўк чойга эътибор қаратинг. Энг яхши ва фойдали кўк чой — органик чой. Уни шакар қўшмасдан ёки асал қўшиб ичиш мумкин. Асал қўшилганда, таъми янада ёқимли бўлади. Кўк чой витамин, минерал ва организмнинг умумий ҳолатини яхшилашга ёрдам берадиган антиоксидантлар кўп. Бу ичимлик мия учун фойдали, қувват бағишлайди, ҳатто саратонга қарши курашда ёрдам беради. 

2. Кўк чой мия фаолиятини яхшилайди.
Кўк чой тетиклаштиради, шунингдек, бизни ақллироқ қилади. Унинг энг асосий фазилатларидан бири мия фаолиятини яхшилашга ёрдам беришидир. Бунга таркибида кофеин борлиги сабаб. Миянгиз мунтазам равишда бу ичимликни ичаётганингиз учун сизга раҳмат айтади.

3. Кўк чой ортиқча вазндан қутулишга ёрдам беради.
Ортиқча вазндан қутулишга мўлжалланган кўпгина қўшимчаларда кўк ёки унинг ҳосилалари экстракти мавжуд. Чунки кўк чой ёғни эритишга ва моддалар алмашинувини яхшилашга ёрдам беради. Кўк чойни қандай ичишингиздан қатъи назар, бир нарсага ишончингиз комил бўлсин — бу ортиқча вазндан қутулишнинг энг фойдали йўлларидан бири. 

4. Кўк чой антиоксидантларга бой.
Кўплаб тадқиқотлардан маълум бўлишича, кўк чойдаги антиоксидантлар саратоннинг кўп турларига, жумладан, кўкрак, простата ва йўғон ичак саратонига қарши курашишга ёрдам беради. Кўк чойнинг энг асосий афзалликларидан бири шуки, оксидланиш зарарига — саратоннинг энг асосий омилларидан бирига қарши курашади. 

5. Кўк чой Паркинсон ёки Альцгеймер касалига чалиниш хавфини камайтиради.
Кўк чой Альцгеймер ва Паркинсон сингари нейродегенерацион касалликларнинг ривожланиши хавфини камайтиради. Бунга мия нейронларига ёрдам берадиган кучли ҳимоялаш хусусиятига эга бўлган катехин сабабчи.

6. Кўк чой тишлар саломатлигини яхшилайди.
Кўк чойдаги катехинлар оғиздаги стрептококк бактерияларини ўлдиради. Айнан шу бактериялар тишларнинг чиришига сабаб бўлади. Матта чойларининг асосий фазилати шундаки, гриппни қўзғатадиган вирусларни ўлдириб, антибактериял хусусиятлари билан инфекцияларнинг пайдо бўлиш хавфини камайтиради. 

7. Кўк чой иккинчи турдаги диабетга қарши курашади.
 Бу борада айниқса кўк ясминли чой фойдали. У инсулинга нисбатан сезувчанликни оширади, шунингдек, қондаги қанд миқдорини камайтиради. Муз солинган кўк чой эса қондаги қанд миқдори билан бирга диабетнинг пайдо бўлиш хавфини ҳам камайтиради.