МАШҲУРЛАР СЎЗИ

Инсон қўлидаги турли-туман қурол-яроқ, асбоб-ускуналар орасида энг ғаройиби, шубҳасиз, китоб саналади. Қолганларини унинг жисмоний давоми, дейиш мумкин. Микроскоп ва телескоп — кўзнинг давоми, телефон — овознинг, омоч ва қилич — қўлнинг. Бироқ китоб — бутунлай бошқа нарса, китоблар — хотиралар ва тасаввурларнинг давомидир.
***
Шоунинг “Сезар ва Клеопатра” сида Александрия кутубхонаси ҳақида сўз боради ва уни инсоният хотираси жамланган кошона, дейишади. Дарҳақиқат, китоб одамзотнинг хотираси хазинасидир.
Луис Хорхе Борхес 
Ҳар бир давлатнинг ўқитувчига бўлган сиёсий муносабатида ўша мамлакатнинг қудрати ёки заифлиги намоён бўлади.
Отто фон Бисмарк 
“Адабиёт яшаса, миллат яшар: адабиёти гулламаган ва адабиётининг тараққийсига интилмаган ва адиблар етиштирмаган миллат охир бир кун ҳиссиётдан, ўйидан, фикридан маҳрум бўлиб, секин-аста инқироз бўлур, буни инкор қилиб бўлмас”.
Чўлпон.
Ҳамма вақт ўзингнинг нимани хоҳлаётганингни аниқ бил. Саҳро ичкарисига кирганингдан сўнг тамом, орқага йўл йўқ, фақат олдинга юриш керак. Қолгани Оллоҳнинг қўлида.  Муҳими ҳеч иш чиқмаслигидан қўрқмаслик зарур.
Пауло Коэло - «Алкимёгар»