ИСТАК

Эркак ақли шижоатла мағрур юрса,
Қадам босса, қадамдан ер титраб
                             турса, 
Елкасида ер-осмонни кўтарса-ю, 
Рўзғорини обод этиб, даврон сурса. 
Келбатидан ҳатто от ҳам ҳуркиб турса, 
Душман яқин келолмаса, қўрқиб турса. 
Она, аёл, фарзандларин тинчин ўйлаб, 
Ўқлар тешиб ўтолмас бир макон қурса. 
Яшайверсанг, эркак сенга паноҳ бўлса, 
Яхши, ёмон, ҳар кунингдан огоҳ бўлса. 
Гоҳ меҳрибон, гоҳ қаттиққўл бўлсин
                             майли, 
Аммо сени дунёлардан азиз билса. 
Ўзбегимнинг ўзига бек эркаклари, 
Ҳар бир куни афсона-ю эртаклари, 
Омон бўлинг бахтимизга, сиз-ку ахир, 
Юрт осмонин тутиб турган тиргаклари.


Шаҳноза Расулова,
 46-мактаб рус тили фани ўқитувчиси.