“ЗАҲАР” АНОРЛАР

Ғала-ғовур ва тўс-тўполон бозорчанинг кираверишида анор сотаётган хола диққатимни тортди:

- Кеб қолинглар, об қолинглар, ширин-шакар анорлар, деб анорини мақтаб сотмоқда эди.

Мен онамга анор олиб беришини айтиб туриб олдим.

Онам анорчи холага:

- Анорингизни нархи қанчадан экан, деб сўради.

Анорчи хола:

- Тўққиз минг сўм, жуда ширин анор, есангиз яна егингиз келади, дея анорини мақтади.

Онам нархини қимматлигини эшитиб ўйланиб қолди. Шу пайт бир қария анорчи холага қараб:

- Анорингизни асал дейсиз, заҳар-ку, заҳар анорларингиз,- деди.

Мен анорни бемаза экан, деб ўйладим ва уйга келиб онамдан нега заҳар эканлигини сўрадим. Онам менга қараб кулди ва:

- Анор заҳар эмас, анорнинг нархи заҳар-да,- деди.


Кўҳинур ИСОМИДДИНОВА,

                      31-мактаб ўқувчиси.