ҲАҚИҚИЙ ДЕҲҚОН САРА УРУҒ ЖАМҒАРАДИ

Мамлакатимиз пахта хом ашёси етиштириш борасида дунёдаги етакчи давлатлардан саналади. Шу боис, деҳқончиликнинг барча тармоқларида бўлгани каби пахтачиликда ҳам нав тозалиги ва уруғчиликни такомиллашуви муҳим аҳамиятга эга. Негаки, сара уруғ етиштирилган деҳқоннинг хирмони ҳамиша тош босиб баракали бўлган.
Пахта теримида уруғлик майдонлардаги ҳосилни териб олиш муҳим аҳамият касб этади. Сабаби пахта мўл ҳосил олиш омилларига ушбу экилаётган ғўза навларининг тўғри танланиши ҳамда ушбу навлардан юқори сифатли уруғлик фондларини яратиш киради. Жорий йилда уруғлик учун экилган ғўза ниҳоллларининг парваришига жиддий эътибор қаратилди. Шунинг натижасида Оқдарё туманида пахта уруғини етиштиришга ихтисослаштирилган 20 та фермер хўжаликлари томонидан давлат режасини ортиғи билан бажариб сифатли чигит уруғи етиштири-лишига эришилди.
Туманда келгусида ҳам сифатли уруғ етиштириш масаласида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
М.ҚОРАБОЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат Мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Самарқанд вилоят бошқармаси  туман бўлими бошлиғи.