ФИКР-МУЛОҲАЗАЛАРГА БОЙ БЎЛДИ

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши тасарруфидаги корхона ташкилот ва фермер хўжаликларида ҳисобот сайлов йиғилишлари кўтаринки руҳда ташкил этилмоқда.

Хусусан, “Оқдарё Агропилла МЧЖ” бошланғич касаба уюшма ташкилоти томонидан ходимларнинг ижтимоий-ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоа шартномасининг 2019 йил ижросига бағишланган  меҳнат жамоаси умумий йиғилишида амалга оширилган ишларни эътироф этиш билан бир қаторда  турли фикр- мулоҳазаларга бой бўлганини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.

Йиғилишда “Оқдарё Агропилла МЧЖ” раҳбари Зафар Давронов, касаба уюшмаси қўмитаси раиси Комил Бўлаков амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот бердилар.

Шунингдек, йиғилишда Агросаноат ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раиси Мамарасул Қурбонов сўзга чиқиб, ўз фикр мулоҳазаларини билдирди ҳамда “Касаба уюшмалари тўғриси-да”ги қонунни мазмун-моҳияти ҳақида тўхталди.

Бошланғич касаба уюшма қўмитасининг иши қониқарли деб ҳисобланиб, “Оқдарё Агропилла МЧЖ”га Комил Бўлаков  касаба уюшма қўмитаси раиси этиб сайланди.

Р.ҲУСАИНОВ,   

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси

туман кенгаши бош ҳисобчиси.