«ГРИЖА»НИ ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТИСИЗ ҲАМ ДАВОЛАШ МУМКИНМИ?

Шифокорларнинг оғир кўтармаслик, организмни ҳаддан зиёд ёки кескин ва қалтис жисмоний ҳаракатлантирмаслик каби маслаҳатларига ҳамма ҳам амал қилавермайди. Соғлигимизга беэътиборлик оқибатида эса жиддий муаммоларга дуч келишимиз эҳтимоли ошади. Умуртқа поғонаси чуррасининг вужудга келиши ҳам шундай муаммолардан бири.
Диск чурраси ёки диск қисилишлари суяк мушак тизимидаги дегеператив дистоофик касаллик бўлиб, фиброз халқа кенг ёрилиши туфайли умуртқасида диск пулпоз ядросининг атрофга силжишига айтилади. Ҳар 1000 та мурожаатдан 14 тасида учрайди.
Диск чурраси касаллик бўлиб, кўпинча остеохондрознинг асорати бўлиб келади. Бу касаллик ёшга хос ҳисобланарди, лекин борган сари диск чурраси ёшармоқда, яъни 20 ёшда ҳам учрайди. Тўғри даволанмаса ногиронликка олиб келиши мумкин. Диск чуррасининг аломатлари эса қуйидагилар.
Белда оғриқнинг пайдо бўлиши, ҳаракатда ва йўталганда оғриқнинг кучайиши;
Уйишиш ва мушакларда кучсизлик, қўл ёки оёқнинг ориқланиши.
Диск чуррасини жарроҳлик амалиётисиз даволаш мумкинми?
Диск чурраси икки хил усулда даволанади: биринчиси консерватив физиотерапевтик усуллари, иккинчиси жарроҳлик амалиёти билан, биринчи усул даволаш комплекси сифатида олиб борилиб, оғриқни бартараф этишдан, тўғималардаги шишни қайтаришдан ва ҳаракатланишни тиклашдан иборатдир. Муолажа 3 ойдан 6 ойгача давом этиши мумкин. Диск чурраси ташхиси қўйилди дегани бу жарроҳлик амалиёти билан даволаш эмас.
Диск чуррасининг пайдо бўлишига нималар сабаб бўлади ва кимларда кўпроқ учрайди?
 Нотўғри ҳаракат – бу умуртқа поғонаси бўйлаб юкни нотўғри тақсимланишидир. Бунда фиброз халқада дистрофик ўзгаришлар пайдо бўлади. Мушак корсетини кучсизланиб бориши эса камҳаракатлилик, етарлича жисмоний ҳаракат қилмаслик оқибатида юзага келади. Остеохондроз умуртқа поғонасида моддалар алмашинувининг бузилиши оқибатида дистрофик ўзгаришлар юзага келади. Остеохондроз даволанмаганда фиброз халқанинг ёрилиши оқибатида диск чуррасига олиб келади. Юқумли касалликлар метоболизмни яъни организмда моддалар алмашинувининг бузилиши оқибатида умуртқада дистрофик ўзгаришлар юзага келади.
Шикастланишлар – бунда соғлом умуртқа поғонасига қўпол механик таъсир туфайли умуртқада диск чурраси ривожланишига сабаб бўлади. Диск чурраси наслий касаллик эмас.
Ёшга алоқадорлиги – ёшнинг катталашиши бу касалликнинг ривожланишига сабаб бўлмаслиги мумкин.
Ортиқча вазн – бунда меъёридан ортиқ оғирлик умуртқа поғонасига тушиши оқибатида мутаносиблик бузилади ва диск чуррасига сабаб бўлади. Оғирлик энг кўп тушадиган соҳада диск чурраси пайдо бўлади. Касаллик секин, ойлар, йиллар давомида ривожланади. Нотўғри ҳаракатланиш – эгилиш, йиғилиш ёки лат ейиш фиброз халқанинг ёрилишига олиб келади. Пулпоз ядро чиқиб, диск чурраси касаллиги белгиси билан намоён бўлади. 20 ёшда умуртқа поғонаси ривожланишдан тўхтайди. Шу ёшда диск чуррасининг илк белгилари бошланиб, бир неча йиллар давомида ривожланиб боради. Демак, 20 ёшдан бошлаб умуртқа поғонасини соғломлаштирувчи чора-тадбирлар бошланиши керак.
Норбек ТОШМАМАТОВ,
Соғлиқни сақлаш аълочиси.