Мутахассис маслаҳати САРАТОН - бу ўлим дегани эмас

Саратон  - инсоннинг тўқима ва органлардаги бир гуруҳ ҳужайраларнинг турли ташқи ёки ички патологик омиллар сабабли организмга мутлақо бўйсунмайдиган ғайриоддий бўлиниши ва кўпайиши бўлиб, вақтида даволанмаса ўлимга олиб келувчи касалликдир.

Кимёвий моддаларнинг айрим турлари, экологик факторлар, гормонал фон бузилиши ёки сурункали касалликлар сабабли организмдаги орган ё тўқималар ҳужайраларининг бўлиниши назоратдан чиқиб, улар бўйсунмай қўяди. Инсон организмида алоҳида бир ген борки, у "онкоген" деб аталади. Улар нормал ҳужайраларда одатда ухлаб ётади ва ҳужайралар бўлинишида муҳим роль ўйнайди. Тамаки чекиш, алкоголизм, ультрабинафша ва радиоактив нурлар, вирус, паразит гижжалар мавжуд бўлганда   ушбу "канцероген генлар" таъсирида организм иммунитети сусаяди,  нормал ҳужайралар мутацияга - бўлинишга учраб кўпа-йиб, юпқа пардали қобиқ билан ҳимояланган ўсмага айланади.

Эркакларда асосан чекиш, ичиш ёки   кимёвий таъсирлар туфайли ошқозон-ичак, қизилўнгач, ўпка ва простата бези рак касалликлари кўп кузатилади. озирда дунёда саратон касалликлари шиддат билан кўпа-йиб, "ёшариб" бормоқда,  ҳаттоки болаларда ҳам тез-тез ўсма касалликлари учраб турибди. Болаларда асосан оққон касаллиги - лейкоз-қон раки ёки лимфолейкоз ва шунга ўхшаш яна бир қатор органлар ўсма касалликлари қайд этилмоқда. озирда ўсма - рак касалликлари қон-томир касалликларидан кейинги иккинчи ўринни эгаллаб турибди. У айниқса аёлларда жуда кўп учрайди. Хавфсиз ўсмалар: кўкрак бези мастопатияси, бачадон миомаси каби касалликларни вақтида бартараф этмаслик хавфли ўсимта - кўкрак бези раки, бачадон раки ёки бачадон бўйни раки касалликларига олиб келмоқда.

Касалликни қандай олдини олиш мумкин? Кундалик турмушда фойдаланадиган оддий кимёвий тозалаш воситалари, косметика буюмларидан тортиб, техник аппаратураларгача иложи борича улар билан камроқ контактда бўлиб, барча гигиеник қоидалар ва инструкция талабларига амал қилган ҳолда иш юритиш лозим.   Инсон аввало соғлом турмуш тарзига амал қилиб яшаши, тўғри овқатланиши, зарарли одатлардан онгли равишда воз кечиши, жисмонан фаол, руҳан тетик ва бардам бўлиши, вақтида ухлаб дам олиши даркор. Инсон стресс ҳолатларига берилмасдан концерт, сайил, зиёратгоҳ ва музейларга бориб туриши, қўшимча бирорта санъат тури билан машғул бўлиши керак.   

Йилига бир марта чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтиб туриш, айниқса аёллар маммолог-онколог  ва гинеколог кўрикларидан ўтиб туришса саратон касалликлариниг олди олинади. Касалликни даволагандан кўра, унинг олдини олиш осон. Соғлиғингиз ўз қўлингизда, азиз юртдошлар! 

С.Қосимова, 

   саломатлик ва стратегик 

ривожланиш институти ҳудудий бўлимининг туман бўлинмаси 

шифокори.