СИЗГА ТАЪЗИМ, ШИФОКОРЛАР

Яқинда инфарк касаллиги билан оғриб,  туман тиббиёт бирлашмасининг “Реанимация” бўлимида 9 кун мобайнида оғир аҳволда ётиб даволандим. Минг шукурки, ҳозирги пайтда аҳволим анча  яхши. Бунинг учун мен “Реанимация” бўлими шифокорларидан чексиз миннатдорман. Негаки, уларнинг биз беморларга кўрсатган тиббий муолажаси, беминнат хизмати, қолаверса, ширин муомаласи оғир дарддан тезда фориғ бўлишимга яқиндан ёрдам берганлигидан чин юракдан миннатдорчилигимни изҳор этмоқчиман. 

    Ана шундай қўли эм, меҳри дарё, жонкуяр шифокорлар ҳақида ушбу сатрларни ёзар эканман, кўзларимда ёш қалқиб, уларга ҳар қанча ҳурматимни, эҳтиромимни билдирсам камлик қилади. Уларнинг халқимиз соғлигини сақлашдек, эзгу мақсад йўлидаги беминнат хизматлари туфайли қанчадан қанча тумандошларимиз дардларига даво топиб, ўз оиласи даврасига қайтиб кетмоқда.

     Бўлимдаги ўзларининг касбига садоқат билан хизмат қилаётган ҳар бир оқ халатли шифокорларига, ҳамшира ва тозалик ҳамшираларининг барча-ю барчасига мингдан минг раҳматлар айтаман. 

Ислом УЛУҒОВ,

                                    Лойиш шаҳарчаси.