БОКС МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Шу кунларда бокс бўйича 2005-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси чемпионатига саралаш босқичлари бўлиб ўтмоқда. Жорий йилнинг 13-16 апрель кунлари туманимизда чемпионатнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Мусобақада Самарқанд шаҳри, Самарқанд тумани, Каттақўрғон тумани, Каттақўрғон шаҳри, Ургут тумани, Иштихон  ва Оқдарё туманлари боксчилари иштирок этишди.
Мусобақа 18 вазн тоифаси бўйича ўтказилди. Беллашувда туманимиз спортчиларидан 50 кг вазнда Баҳодир Ўктамжонов, 66 кг вазнда Беҳрўз Низомов, 75 кг вазнда Дониёр Нормуродовлар биринчиликни қўлга киритиб, республика чемпионатига йўлланма олишди. Саралаш мусобақаси ғолиб ва совриндорлари туман ҳокимлиги, жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби томонидан совғалар ҳамда дипломлар билан тақдирландилар.
Мусобақа натижаларига кўра, Самарқанд шаҳри боксчиларига 1-ўрин, оқдарёликларга 2-ўрин ва Иштихон тумани спортчиларига 3-ўрин насиб этди.
А.ПЎЛАТОВ.