ТОҒ СПОРТИ ВА ТУРИЗМ МУСОБАҚАСИ

Тумандаги  Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг қўл жанги ёш спортчиларидан иборат “Оқдарё халоскорлари” жамоаси  вилоят миқёсида ўтказилган “Тоғ спорти ва туризм” мусобақаларида фаол иштирок этишди. Мусобақада ёш спортчиларимиз “Қояга чиқиш”, “2000 метр баландликни забт этиш”, “Компос ёрдамида мўлжални аниқлаш”, “Кучли оқим дарёдан ўтиш”, “Якка кураш” шартлари бўйича ўзаро куч синашдилар. Барча шартларни аъло даражада бажаришга эришган ёш спортчиларимиз 1-ўринни эгаллашга муваффақ бўлишиб, 1-даражали диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Эндиликда  улар шу йилнинг май ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритишди.
Эришилган ютуқни қўлга киритилишида “Оқдарё халоскорлари” жамоасининг аъзоларидан Олим Тиллаев, Улуғбек Холмаматов, Гулсанам Ҳасанова, Муаттар Мусурмонова, Озод Шарипов сингари спортчи йигит-қизларимиз ўзларининг бор маҳоратларини ишга солишиб, муносиб улушларини қўшдилар.
Акбар ҚУДРАТОВ,
  БЎСМ мураббийси.