СПОРТ МУСОБАҚАСИ ҚИЗҒИН ЎТДИ

Янгиқурғон ҚФЙда жойлашган болалар ўсмирлар спорт мактабида Мустақиллигимизнинг йигирма саккиз йиллиги ҳамда  республикамизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасига бақишлаб юнон-рум кураши бўйича 2006-2008 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида туман миқёсида очиқ чемпионати бўлиб ўтди.
Мусобақа бошланиши олдидан спорт мактабида  янги ўқув йили бошланиши муносабати билан мураббий Ўктам Мажидов ёш спортчиларга “Йўл қоидаси – умр фойдаси” мавзусида тушунтириш ишларини олиб борди.
Қизғин баҳс ва беллашувлар асосида ўтказилган ушбу мусобақада “Ватанпарвар” ташкилоти туман ўқув спорт техника клуби вакиллари ҳам иштирок этишди.
Мусобақа сўнгида ғолиблар қимматбаҳо совғалар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.
С.БУРХОНОВ,
                          туман ўқув спорт техника клуби бошлиғи.