ВЕЛОСИПЕД ҲАЙДАШНИНГ ФОЙДАСИ

Велосипед ҳайдаганда деярли барча аъзолар ҳаракатда бўлади. Табиийки, ўпкамиз чуқур-чуқур нафас олиши орқали барча тўқималаримиз кислород билан яхши таъминланади. Велосипед ҳайдаш қабзиятга чек қўяди. Бундан ташқари, буйрак ва қовуқдаги қумлар силжий бошлайди. Айниқса оёқларимизнинг тинимсиз ҳаракати жигарни худди насосга ўхшаб тинмай ишлашга ундайди, натижада ўт пуфагида тош тўпланишига йўл қўйилмайди. Бундан ташқари, йўғон ичакнинг ҳаракатини фаоллаштиради ва йўғон ичакда тўпланиб қолган чиқиндилар осонликча чиқиб кетади. Ичакларимиз тозаланади ва қабзият муаммоси безовта қилмайди. Ёшликда велосипед миниб юрган одам бел оғриғидан мутлақо қийналмайди. Қариганда ҳассага иши тушмайди. Қон айланиши яхшиланади.
Хуллас, велосипедда юришнинг хосияти жуда кўп. Қарияларимиз сувни «шифо бўлсин» деб ичишини биламиз. Энди велосипеднинг тепкиси – «педали»ни ҳар босганда «шифо бўлсин» десак, хато қилмаган бўламиз.
Норбек ТОШМАМАТОВ.